Page 134 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 134
Шунингдек биз илгари сурган фаразлар бўйича ҳар бир
мустақил ўзгарувчининг таъсири ҳам статистик аҳамиятга эга.
Бунда:
H1: Ҳунарманднинг даромадига унинг ижтимоий-демографик
кўрсаткичлари, яъни: ҳунарманднинг ёш-жинс таркиби, яшаш
ҳудуди, оилавий аҳволи ва маълумоти тўғридан тўғри ижобий
таъсир кўрсатади ва статистик аҳамиятга эга:
Х1*Х2-> OR 234 : 0.869; 95%; CI 235 :0.781-0.968; p <0.05;
Х3-> OR: 1.336; 95%; CI:1.051-1.699; p <0.05;
Х4-> ОR: 0.020; 95%; CI :0.893-0.973; p <0.001;
Х6-> ОR: 0.518; 95%; CI :1.245-3.361; p <0.05
Ёш-жинс таъсирини изоҳлашда гендернинг ўрни алоҳида
аҳамият касб этиб, ҳунарманд эркак бўлганда, унинг ёшини бир
йилга ошиб бориши, даромадини ошишига, аксинча аёл бўлганда,
тескари таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, ҳудуднинг ихтисослашуви
ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда.
H2: Ҳунарманд даромадига ҳунарманднинг ўз фаолият
турининг тарихий аҳамиятидан келиб чиқиб, фаолият олиб бориши
тўғридан тўғри ижобий таъсир кўрсатади ва бу статистик аҳамиятга
эга:
(ОR: 1.784; 95%; CI :1.062-2.998; p<0.05);
H3: Ҳунарманд даромадига унинг “Ҳунарманд” уюшмасига
аъзолик ҳолати тўғридан тўғри ижобий таъсир кўрсатади ва
статистик аҳамиятга эга:
Х11*Х12-> OR: 1.001; 95%; CI:1.000-1.003; p <0.05
Х13-> ОR: 1.289; 95%; CI:1.045-1.591; p <0.05
H4: Ҳунарманд даромадига ҳунарманднинг устоз-шогирд
мактабининг мавжудлиги ва шогирдлар сони тўғридан тўғри ижобий
таъсир кўрсатади ва статистик аҳамиятга эга: (ОR:1.132; 95%;
CI:1.018-1.259; p<0.05)
H5: Ҳунарманд даромадига ҳунарманднинг ўз дўконига эгалик
қилиши тўғридан тўғри ижобий таъсир кўрсатади ва бу статистик
аҳамиятга эга:
(ОR:1.858; 95%; CI:1.286-2.683; p <0.001)
234 Odds Ratio (OR) – мустақил ўзгарувчи коеффиценти билан натижа ўртасидаги фарқни изоҳлайди. ОR>1
бўлса, боғлиқ ўзгарувчининг фоизда ошишини, ОR<1 бўлса, камайишини изоҳлайди.
https://psychscenehub.com/psychpedia/odds-ratio-2/.
235 Confidence interval (CI) – бу 95% аниқ бўлиши мумкин бўлган қийматлар оралиғи, бу мустақил
ўзгарувчи сонининг ўртача қийматини ўз ичига олади. Танлов ҳажми ошгани сари, интервал қийматлари
диапазони тораяди. McLeod, S. A. (2019, June 10). What are confidence intervals in statistics? Simply psychology:
https://www.simplypsychology.org/confidence-interval.html.
128