Page 139 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 139

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
                   Диссертация ишида амалга оширилган тадқиқотлар натижасида

             қуйидаги илмий хулосалар чиқарилди:
                   1.  Амир  Темурнинг  ҳунармандчилик  фаолиятини  ижтимоий-
             иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлашига бу даврда феодал жамият
             таркибида  ҳунармандчилик  ва  савдо-сотиқни  алоҳида  тармоқ

             сифатида  шаклланиши;  Чингизийлар  даврида  узоқ  вақт  ижтимоий-
             иқтисодий  беқарорликни  ҳукм  суриши;  мамлакатнинг    моддий
             жиҳатдан  қашшоқлашуви;  ҳарбий  юришлар  учун  қурол-аслаҳа  ва

             жиҳозларга эҳтиёжнинг ортиб бориши; ижтимоий табақа вакиллари
             ва аҳолининг моддий ва номоддий неъматларга бўлган эҳтиёжининг
             ортиши;  хорижий  давлатлар  билан  савдо-сотиқ  муносабатларининг
             йўлга  қўйилиши;  Буюк  ипак  йўлига  эгалик  қилишга  даъвогарлик;

             аҳоли бандлиги ва даромадларни  ошириш; маҳаллий бозорни товар
             ва  хизматлар  билан  тўйинтириш;  пойтахт  ва  қўл  остидаги
             давлатларни обод қилишга интилиш туртки бўлди.

                   2.  ХV-ХVI асрларга иқтисодий-сиёсий жиҳатдан барқарорлаш-
             ган ўзига хос давр сифатида қаралади. Амир Темур ва темурийлар
             замонида  илм-фан,  ислом  динини  равнақ  топтириш  билан  бирга

             ҳунармандчилик  ва  савдо  муносабатлари  ижтимоий-иқтисодий
             фаровонликни  ошириш  омили  сифатида  эътироф  этилган  ва  уни
             ривожлантириш давлат сиёсати даражасидаги устувор вазифалардан

             бири  қилиб  белгиланган.  Бу  тарихий  манбаларда  ҳам  яққол
             ифодасини  аксини  топган.  Вақти-вақти  билан  пул  ислоҳотлари
             ўтказиб  турилгани,  солиқ  имтиёзларининг  қўлланилганлиги,  қулай
             имтиёзли  шарт-шароитларнинг  яратилганлиги  мамлакатда  ички  ва

             ташқи  савдо  кенгайишига,  ҳунармандчилик  такомиллашувига  ва
             маҳсулотлар           ҳажми        ортишига         ижобий         таъсир        кўрсатган.
             Мовароуннаҳр ва Хуросонда марказий ҳокимиятнинг барқарорлиги

             мамлакат  ижтимоий-иқтисодий  жиҳатдан  равнақ  топишига  хизмат
             қилган.
                   3.  Амир  Темур ва  Темурийлар даври билан боғлиқ  ижтимоий-
             иқтисодий соҳа, тармоқларга оид давлат сиёсати нафақат иқтисодчи

             олимлар  балки  тарихчи  олимлар  томонидан  ҳам  атрофлича
             ўрганилмаган,  мавжуд  хорижий  ва  маҳаллий  илмий-тарихий
             манбалар  ҳам  етарлича  тадқиқ  этилмаган.  Бу  эса  мавзу  доирасида

             билимларни бойитишда тўсқинлик қилади.
                   4.  Ҳунармандчиликнинг  моҳияти  ва  унинг  хусусиятларидаги
             тафовутларни ҳар бир мамлакатнинг миллий-маданий хусусиятлари



                                                           133
   134   135   136   137   138   139   140   141   142   143   144