Page 140 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 140

ҳамда  ривожланиш  йўли  ва  даражасига  қараб  фарқлаш  мумкин.
             Турли  мамлакатларда  ҳунармандчилик  сиёсатини  ишлаб  чиқишда

             кўпинча        сиёсатнинг          асосий       фазилатлари           ва     мақсадларига
             йўналтирилган  ўзгаришларни  кўриш  мумкин.  Ҳунармандчилик
             соҳасини  давлат  томонидан  қўллаб-қувватлаш  турли  шаклларда
             амалга оширилади.

                   5.  Ҳунармандчиликни  ривожлантиришни  иқтисодий  жиҳатдан
             қўллаб-қувватлаш             борасидаги          хорижий          давлатларнинг           бой
             тажрибасини таҳлил қилиш билан бирга мамлакатимиздаги ўзига хос

             жиҳатларини  солиштириш  ва  муносиб  томонларидан  самарали
             фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
                   6.  Бугунги кунда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш-
             га давлат сиёсати даражасида эътибор берилаётган бўлсада, асосан,

             Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йилнинг 17-ноябрда
             «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар
             томонлама  қўллаб-қувватлаш  чора-тадбирлари  тўғрисида»ги  ПФ-

             5242-сонли            фармони           ҳамда         Ўзбекистон            Республикаси
             Президентининг  2019  йил  28  ноябрда  «Ҳунармандчиликни  янада
             ривожлантириш  ва  ҳунармандларни  қўллаб-қувватлаш  бўйича

             қўшимча  чора-тадбирлар  тўғрисида»  ги  ПҚ-4539-сонли  қарори  ва
             бошқа қонун ости ҳужжатлари билан тартибга солинмоқда. Асосан
             аҳоли бандлигини таъминлашнинг бир йўли сифатида қаралмоқда.

                   7.  Ҳунармандчилик              ҳолатини         макроиқтисодий             жиҳатдан
             тизимли ва тўлиқ таҳлил қилишда фойдаланиладиган индикаторлар-
             ни  юритиш  билан  боғлиқ  муаммолар  хал  қилинмаганлиги  соҳа
             доирасида тадқиқот олиб боришда тўсқинлик қилмоқда.

                   Ушбу  хулосаларга  асосланиб,  диссертация  ишида  қуйидаги
             илмий таклиф ва хулосалар ишлаб чиқилди:
                   1.  Амир  Темур  даврига  оид  бирламчи  ва  иккиламчи

             тадқиқотларни  давр  ва  макон  нуқтаи  назаридан  манбаларнинг
             хусусиятига  қараб  таркибан  гуруҳларга  бўлиб  таҳлил  қилиш
             мақсадга мувофиқ, чунки:
                   -  биринчидан,  ўтган  йиллар  давомида  Амир  Темур  шахси  ва

             унинг  фаолиятига  қизиқишлар  асосида  ёзилган  асарлар  услуб  ва
             жанр жиҳатидан фарқланади;
                   -  иккинчидан,           хорижий          давлатлардан           фарқли        ўлароқ,

             Ўзбекистон  Амир  Темур  ва  Темурийлар  давридан  то  бугунгача
             тарихан турли хил зиддиятли босқичларни босиб ўтди;





                                                           134
   135   136   137   138   139   140   141   142   143   144   145