Page 142 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 142

5.  Ижодий  ёндашув  юқори  бўлган  турли  тарихий  даврларга
             тегишли  бўлган  ҳунармандчилик  маҳсулот  (хизматлар)  ларини

             ишлаб  чиқариш  анъаналарига  содиқ  қолиб,  унинг  сир-асрорларини
             авлоддан  авлодга  давом  этказиб  келаётган  халқ  амалий  санъати  ва
             миллий  ҳунармандчилик  йўналишларида  фаолият  олиб  борувчи
             устоз-ҳунармандлар  ҳамда  ушбу  ҳунар  турларини  ўзлаштираётган

             ёш  авлод  вакилларини  алоҳида  рағбатлантирувчи  имтиёзли  шарт-
             шаротларни  яратиш  ва  уларнинг  фаолиятига  устуворлик  бериб,
             устахона-дўкон, савдо расталари, зарур хом-ашёни етиштириш учун

             ер майдонларини ажратишда алоҳида амалий ёрдам кўрсатиш зарур.
                   6.  Миллий ҳунармандчиликка мамлакатимизнинг бой маданий-
             маънавий қиёфасини янада юксалтирадиган, туризм имкониятларини
             ҳамда  дунё  мамлакатларида  миллий  бренд  маҳсулотлари  билан  ўз

             ўрни  шакллантирадиган  фаолият  тури  сифатида  қараб,  олий
             маълумотли ҳунармандлар сонини ошириш лозим.
                   7.  Туризм  реестрига  кирган  ҳамда  халқ  амалий  санъати

             йўналишидаги  ҳунармандлар  учун  устоз-шогирд  мактаби-устахона-
             галарея-дўкон  кесимидаги  объектларнинг  туризм  салоҳиятини  ва
             миллий  қадриятларимизни  аҳамиятини  оширишдаги  ўрнини

             инобатга  олиб,  ҳунармандчилик  субъектларининг  фаолияти  билан
             боғлиқ  лойиҳаларининг  сони  ва  қийматидан  келиб  чиқиб,  вақтида
             давлат  томонидан  молиялаштириш  йўлларини  кенгайтириш,  бунда

             уюшма қошида турли мақсадли фондлар ва жамғармаларни ташкил
             этиш,  имтиёзли  кредитлар  ҳажмини  ошириш  орқали  уларнинг
             сонини мунтазам ортиб боришига, қўшимча ишчи ўрнини яратишга,
             шунингдек қўнимсизликнинг олдини олишга эришиш зарур.

                   8.  Ҳунармандларнинг  ижтимоий-демографик  кўрсаткичлари
             бўйича  алоҳида  хусусиятларини  инобатга  олиб,  жумладан  асосан
             ёшлар  ва  аёлларни,  шунингдек,  ногиронлиги  бўлган  ва  ижтимоий

             кўмакка  муҳтож  бўлган  аҳоли  қатламларини  маълум  муддатга
             имтиёзли  аъзо  қилиш,  бошланғич  фаолияти  учун  зарур  бўлган
             капитал  ва  хом-ашё  билан  таъминлашда  алоҳида  жонбозлик
             кўрсатиш зарур.

                   9.  Онлайн  платформалар  орқали  маҳаллий  ва  халқаро  доирада
             савдо имкониятларини кенгайтириш учун ҳунармандларни, айниқса,
             ёш ҳунармандларни рақамли маркетинг имкониятларидан самарали

             фойдаланишлари  учун  зарур  бўлган  билимларини  олишда  етакчи
             ташкилотлар  ва  олий  таълим  муассасалари  билан  ҳамкорликда
             маҳорат дарсларини ва ўқув курсларини ташкил этиш зарур.



                                                           136
   137   138   139   140   141   142   143   144   145   146   147