Page 141 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 141
- учинчидан, юртимизнинг ХХ асрда СССР таркибида
мустамлака мамлакат амал қилиши билан бирга бой тарихимизни
йўққа чиқаришга бўлган уринишлар бошқа тарихий даврлар
қаторида Амир Темур ва Темурийлар даврини танқидий жиҳатдан
тадқиқ этишга туртки бўлди.
- тўртинчидан, Ўзбекистоннинг мустақил бўлиши, бой
тарихимизни қайта тиклашга ва бунга бевосита кўмак берувчи
тарихий манбаларни ўрганишга, шунингдек Амир Темур ва унинг
аждодларининг ижтимоий-сиёсий ҳамда иқтисодий соҳаларда олиб
борган ислоҳатларини холисона ўрганишга шароит яратди.
- бешинчидан, Амир Темур шахсига нисбатан катта қизиқиш
Шарқу Ғарбда у ҳақида тўплаган илмий-тарихий асарлар қатори,
унинг замонидаёк ривоят ва афсоналар, бадиий, тарихий-бадиий ва
мемуар шаклдаги (Эсдаликлар, Кундаликлар, саёҳатномалар
тарзидаги) турли-туман асарлар пайдо бўлишига олиб келдики, бу
Амир Темур тахтга ўтиргандан то ҳозиргача бўлган олти асрдан
зиёдроқ вақтни ўз ичига олади.
2. Бугунги кун нуқтаи-назаридан ҳамда мамлакатимизда унинг
тутган ўрни ва хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳунармандчилик
фаолиятига қуйидагича таъриф бериш мақсадга мувофиқ бўлади:
Ҳунармандчилик – бу ижодий ва бадиий-миллий ёндашув,
анъанавийлик каби ўзига хос белги ва хусусиятларига эга, якка
тартибда ёки кичик жамоа асосида ташкил этилувчи, юқори
технологик ҳамда оммавий саноатлашган ишлаб чиқариш тавсифига
эга бўлмаган моддий неъмат ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш
кўринишидаги яратувчанлик фаолиятидир.
3. Бу соҳага асосан бандликни таъминлашнинг бир йўли
сифатида қарамай, балки, миллий-маданий меросимизнинг ажралмас
қисми сифатида дунёга тараннум этиш, авлоддан авлодга етказиш,
туризм имкониятларини кенгайтиришнинг самарали йўли сифатида
устуворлик бериб, Ўзбекистон Республикасининг «Ҳунармандчилик
фаолияти тўғрисида» ги Қонунини қабул қилиш орқали уларни
янада имтиёзли қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоялаш лозим.
4. Ҳунармандчилик ҳолатини макроиқтисодий жиҳатдан
тизимли ва тўлиқ таҳлил қилишда фойдаланиладиган
индикаторларни юритиш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш
ва такомиллаштиришда юқори малакали статистика бўйича
мутахассисларни жалб қ л и и ш в а б у с о ҳадаги халқаро
метадологияларни ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлади.
135