Page 99 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 99
ва ўстириш мумкинлиги ҳақидаги долзарб масалаларга, шу билан
бирга, ҳунармандчилик маҳсулотларини сотиб олувчи ижтимоий
табақалар, кўпроқ харид қилинаётган маҳсулот турлари, ҳозирги ва
яқин келажакда юз бериши мумкин бўлган бу соҳага доир
ўзгаришлар ва уни қўллаб-қувватловчи инфратузилмалар бўлишга
кўпроқ эътибор қаратадилар.
3. Хитойда ҳунармандчиликни давлат томонидан қўллаб-
қувватлашда, 1954 йилдан бери ҳунармандларнинг кучли билим,
пухта маҳорати ва ўзига хос такрорланмас тажрибасига қараб
мукофотлаш тизими йўлга қўйилган, Миллий даражадаги унвон
учун, «Анъанавий ҳунармандчилик ва санъатни ҳимоя қилиш
тўғрисида»ги низомга мувофиқ, ҳунарманд маълум сифат
хусусиятларига жавоб бериши ва узоқ вақт давомида
ҳунармандчилик билан шуғулланган бўлиши керак.
4. Японияда маданий сиёсат ҳунармандчиликнинг тарихий ва
маданий қийматини сақлаб қолишга қаратилган бўлиб,
ҳунармандчилик кўникмаларига номоддий маданий мерос сифатида
қаралади. 1954 йилда «Тирик миллий хазина» (the Living National
Heritage) га асос солинди. Тирик миллий хазина – бу ўтмишдан
ҳозирги кунга қадар ҳунармандчиликнинг муҳим анъанавий
кўникмаларини ўзида мужассам этган инсон бўлиб, ҳунармандлар
иерархиясининг энг юқори нуқтаси ҳисобланади ва ҳунармандчилик
буюмлари учун «бренд» яратилишига ҳисса қўшади.
5. Бугунги кунда ҳунармандчилик фаолиятини
ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор берилаётган
бўлсада, асосан, қонун ости ҳужжатлари билан тартибга солинмоқда.
Бу соҳага асосан бандликни таъминлашнинг бир йўли сифатида
қарамай, балки, миллий-маданий меросимизнинг ажралмас қисми
сифатида дунёга тараннум этиш, авлоддан авлодга етказиш, туризм
имкониятларини кенгайтиришнинг самарали йўли сифатида
устуворлик бериб, Ўзбекистон Республикасининг «Ҳунармандчилик
фаолияти тўғрисида» ги Қонунини қабул қилиш орқали уларни
янада имтиёзли қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоялаш лозим.
6. Ҳунармандчилик ҳолатини макроиқтисодий жиҳатдан
тизимли ва тўлиқ таҳлил қилишда фойдаланиладиган
индикаторларни юритиш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш
ва такомиллаштиришда юқори малакали статистика бўйича
мутахассисларни жалб қ л и и ш в а б у с о ҳадаги халқаро
метадологияларни ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлади.
97