Page 96 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 96

қўллаб-қувватлаш  керак.  Шундагина  уларнинг  реал  даромадлари
             кўпайиб, қўнимсизлигига барҳам берилади.

                   Коронавирус  пандемияси  шароитида  аҳолининг  меҳнатга
             лаёқатли қисмида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган
             оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи
             яратишнинг “Вақтинчалик тартиби” ишлаб чиқилди.

                   Молия-иқтисодиёт  ва  камбағалликни  қисқартириш  масалалари
             бўйича  тизимга қуйидаги йўналишлар бириктирилган:
                   -  оилавий  тадбиркорлик  дастурлари  доирасида  фаолиятни

             йўлга қўйиш;
                   -  ҳунармандчилик соҳасида фаолиятни йўлга қўйиш;
                   -  жамоат ишларига жалб қилиш;
                   -  томорқа  хўжалигида  ва  бошқа  соҳаларда  ўзини  ўзи  банд

             қилиш.
                   “Вақтинчалик  тартиби”  га  темир  дафтарга  киритилган  оилани
             ҳунармандчиликка  жалб  қилиш  орқали  темир  дафтардан  чиқариш

             босқичлари ишлаб чиқилди. (25-илова )
                   Шунингдек,  2018-2019  йилларда  республика  бўйича  19  млн
             АҚШ  долларидан  ортиқ  миқдорда  хорижий  мамлакатларга

             ҳунармандчилик  маҳсулотлари  экспорти  амалга  оширилди  (2.3-
             жадвал).
                   Жадвал  маълумотларига  таҳлилий  ёндашсак,  ҳунармандчилик

             маҳсулотлари  экспортида  туристик  маршрут  ҳудудларининг  улуши
             юқори эканлигини кўриш мумкин. Бу ҳудудларнинг фарқли жиҳати
             шундаки,  улар  асосан,  маҳаллий  ва  хорижий  туризм  имконияти
             юқори бўлган ҳудудларда жойлашганидадир. Бу борада Ўзбекистон

             Республикаси            Президентининг              2019       йил       28      ноябрдаги
             “Ҳунармандчиликни  янада  ривожлантириш  ва  ҳунармандларни
             қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-

             4539-сонли  қарорида  алоҳида  эътибор  қаратилган  бўлиб,  туризм
             соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар реестри ташкил этилди.
             Реестрга  Туризмни  ривожлантириш  давлат  қўмитаси  томонидан
             «Ҳунарманд» уюшмасининг қуйидаги аъзолари киритилади:

                   -    туристик  маршрутдаги  манзил  бўйича  ўз  устахонасида  ёки
             ижара асосида фаолият юритувчилар;
                   -    ўзи       ишлаб          чиқарган         маҳсулотларни             галереялар,

             ҳунармандчилик  маҳсулотлари  дўконлари,  маҳаллий  ва  хорижий







                                                           94
   91   92   93   94   95   96   97   98   99   100   101