Page 93 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 93

1. Ҳунармандчилик  субъектларига  давлат  рўйхатидан  ўтишда
             кўмаклашиш,  уларга  ер  майдонлари  ва  бинолар  ажратиш,

             муҳандислик  коммуникация  тармоқларига  уланиш,  уларни  асбоб-
             ускуналар,  жиҳозлар,  хомашё  ва  материаллар  билан  узлуксиз
             таъминлаш,  уларга  имтиёзли  кредитлар  бериш  бўйича  самарали
             чора-тадбирларни амалга ошириш.

                    2. Халқ  ҳунармандчилиги  ва  ижодий  анъаналари  кенг
             ривожланган             шаҳар         ва       туманларда            ҳунармандчиликни
             ривожлантириш  марказлари  ташкил  этиш,  ҳунармандчиликнинг

             ноёб  турларини  қайта  тиклаш  ва  янада  ривожлантириш,
             истеъмолчиларга ҳунармандчилик маҳсулотлари етказиб бериш учун
             бозор инфратузилмасини шакллантириш. (23-илова)
                    3. Ҳунармандчилик               маҳсулотларини              экспорт         қилишни

             рағбатлантириш, хорижий мамлакатларда ўтказиладиган кўргазма ва
             ярмаркаларда  миллий  ҳунармандчилик  маҳсулотларини  тақдимот
             қилишга кўмаклашиш.

                    Ўтган  йиллар  давомида  усто-шогирд  анъанага  кўра  кўплаб
             ёшлар  бундай  мактаблар  таълимини  олиб,  ҳунарманд  бўлиб
             етишдилар,  ёшларни  бу  соҳада  фаолиятини  рағбатлантириш

             мақсадида,  уста-ҳунармандларга  шогирд  тушса,  стипендиялар
             ташкил  этилган  бўлиб,  кейинчалик  ҳунарманд  сифатида  уюшмага
             аъзо бўлиш учун тўланадиган бошланғич бадалдан 50 % чегирмага

             эга бўладилар. Шунингдек шогирдлик даври ҳам уюшма томонидан
             яратилган  ишчи  ўрни  сифатида  қайд  этиб  борилади.  2017  йилдаги
             қабул  қилинган  қарор  доирасида  олиб  борилган  тарғибот  ва
             ташвиқот ишлари натижасида, ўтган давр  мобайнида  «Ҳунарманд»

             уюшмаси  томонидан  рўйҳатдан  ўтган  ҳунармандлар  ва  шогирдлар
             сони  ортиб  борди.  (2.14-расм)дан  кўриниб  турибдики,  бу  соҳада
             ишчи  ўринларини  яратишда  Фарғона,  Андижон,  Бухоро,  Наманган

             вилоятлари  ва  Тошкент  шаҳри  етакчи  ҳисобланади.  Бунга  асосий
             сабаблардан  бири,  бу  ҳудудда  аҳолининг  ҳунармандчиликка
             ихтисослашуви  ҳамда  зичлиги  ҳам  бошқа  ҳудудларга  нисбатан
             юқорилигидадир.  2019  йил  ноябрь  ойида  қабул  қилинган  қарорга

             кўра,  ушбу  соҳада  яратилиши  режа  қилинган  иш  ўринларига
             солиштирсак, амалда кўпроқ иш  ўринлари  яратилди, хусусан, 2018
             йилда режа бўйича бу соҳада  жами  26883  та  иш  ўринлари  яратиш

             назарда тутилган бўлса, амалда 51% га кўп бажарилиб, жами 40634
             та иш ўринлари яратилган.




                                                           91
   88   89   90   91   92   93   94   95   96   97   98