Page 88 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 88
қарорга биноан «Ҳунарманд» уюшмаси фаолиятининг устувор
йўналишлари белгилаб олинди 186 . (22-илова)
Таъкидлаб ўтиш керак, бугунги кунда «Ҳунарманд»
уюшмасига аъзолик бир қатор имтиёзларга эга бўлиш демакдир,
яъни уюшма ҳунармандларга бир қатор хизматларни кўрсатишни
кафолатлайди. (2.11-расм)
Солиқ имтиёзлари
Уюшма аъзолари ўзи Кўргазмалар
ишлаб чиқарган халқ
бадиий ҳунармандчилиги Уюшма аъзолари Ижтимоий ҳимоя
ва амалий санъати Ўзбекистон ва чет
буюмларини реализация давлатларида ўтказиб Ўзбекистон «Ҳунарманд»
қилишдан олинган келинётган кўргазмалар, уюшмаси «Ишонч»
тушуми бўйича ягона фестивал ва манавий- банклараро суғурта
солиқ тўловини тўлашдан маърифий тадбирларда ўз компанияси билан
қонун хужжатларида шартнома асосида уюшма
белгиланган тартибда маҳсулотлари билан аъзоларини ижтимоий
имтиёзларга эга бўлади қатнашиш имкониятига ҳимоя ишларини амалга
эга бўладилар оширади
2.11-расм. «Ҳунарманд» уюшмаси томонидан кўрсатиладиган
хизматлар 187
Мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида, 2018 йил,
иккинчи ярим йилликдан бошлаб, ҳунармандларни рўйҳатга олиш
билан боғлиқ ҳаражатлардан тортиб улар фаолиятини статистик
жиҳатдан таҳлил қилиш электрон тартибда юритила бошлади.
Лекин, шунга қарамай, бир қатор камчиликлар кузатилмоқда:
- ўтган йиллар давомида ҳамда 2017 йилдан
«Ҳунарманд»уюшмасининг фаолияти қонун ҳужжатлари асосида
амалда қайта ислоҳ қилинишига қарамай, Республика «Ҳунарманд»
уюшмаси томонидан ҳунармандчиликка оид статистик
кўрсаткичларни халқаро статндартларга мос равишда юритиш
метадологияси ишлаб чиқилмаган;
- уюшма томонидан миллий ҳунармандчилик фаолияти
ҳолатини Республика ва халқаро доирада тўлиқ очиб берувчи
макроиқтисодий индикаторлар мавжуд эмас;
186 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ««Ҳунарманд»уюшмаси фаолиятини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3393-сонли қарори. www.lex.uz.
187 https://hunar.uz/ маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
86

