Page 86 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 86
бадиий ҳунармандчилиги маҳаллий саноатнинг махсус тармоғи
сифатида қайта ташкил қилинди 184 .
Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг
ҳунармандчиликни ривожлантириш давлат сиёсати даражасида
кўтарилиб, уни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилди.
Босқичма-босқич амалга оширилган ислоҳотлар натижасида
мамлакатимизда 2000 йилдан 2015 йилгача «Ҳунарманд» Уюшмаси
аъзолари сони мунтазам ўсиб борди. (2.10-расм)
45000
40000 38 578,00
35000 27 618,00
30000 22 141,00 24 135,00
25000 19 209,00 19 896,00 20 871,00 21 106,00 21 161,00 21 188,00 21 232,00
20000 13 942,00 15 254,00
15000 8 257,00 9 952,00 11 645,00 9 823,00 11 493,00
10000 5 122,00 6 157,00 7 254,00
5000
0
2.10-расм. Ўзбекистон Республикасида ҳунармандлар сонининг 2000-2020
йиллардаги динамикаси 185
2.4.1-расмдан кўриниб турибдики, 2015 йилдан унинг
кўрсаткичида пасайиш кузатилиб, 22141 кишини ташкил этган
бўлса, 2016 йилда аъзолар сони кескин 12318 кишига камайиб, 9823
кишини, 2017 йилда эса 11493 кишини ташкил этган.
Бунга бир қатор шарт-шаротларни сабаб қилиб кўрсатиш
мумкин:
- бу вақт оралиғида бошқа соҳаларда кузатилгани каби
уюшма ва вилоят бошқармалари томонидан, ноқонуний хатти-
ҳаракатлар, норасмий равишда ҳунармандларни уюшмага аъзо
қилиш, натижада сунъий равишда ҳунармандларнинг сонини
ошишига сабаб бўлган.
184 Абдуллаева Р.Г. Ҳунармандчилик фаолиятини тадбиркорликни кенгайтириш орқали
ривожлантиришнинг назарий асосларини такомиллаштириш. и.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертация автореферати. – Т.: ТДИУ. 2019. 65-66 бетлар.
185 Республика «Ҳунарманд» уюшмаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
84