Page 82 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 82

ҳамда  миллий  ҳунармандчилик  маҳсулотлари  савдосини  учун  кенг
             имкониятлар яратмоқда            180 .

                    Мамлакатимизда  миллий  ҳунармандчилик,  халқ  бадиий  ва
             амалий  санъатини  ривожлантириш,  бу  орқали  халқимизнинг  бой
             маданий мероси ва тарихий анъаналарини тўлиқ сақлаб қолиш, банд
             бўлмаган  аҳолини,  айниқса  ёшлар,  аёллар  ва  кам  таъминланган

             оилаларни ҳунармандчиликка кенг жалб этиш орқали уларнинг иш
             билан  бандлигини  таъминлаш  мақсадида  2019  йил  28  ноябрда
             Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  «Ҳунармандчиликни

             янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича
             қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги ПҚ-4539-сонли қарори қабул
             қилинди.  Ушбу  ва  юқорида  қайд  этилган  соҳа  доирасидаги
             қонунчилик  ҳужжатларига  назар  ташласак,  ҳунармандчиликни

             ривожлантириш давлат аҳамиятига эга масала сифатида тоборо ўсиб
             бораётгани  ҳамда  бу  фаолиятни  ривожлантиришда  кўплаб  ҳукумат
             органлари жалб этилиб, ислоҳ қилинаётганлигига гувоҳ бўлишимиз

             мумкин. (18, 19-иловалар)
                    Ушбу қарорга асосан, 2023 йил 1 январга қадар Миллий каталог
             ва Реестрга киритилган ҳунармандлар учун календар йили давомида

             ҳунармандчилик  маҳсулотларини  (ишлар,  хизматлар)  сотишдан
             тушган  тушуми  100  млн  сўмдан  ошган,  бироқ  1  млрд  сўмдан  кўп
             бўлмаган  миқдори  учун  якка  тартибдаги  тадбиркорлар  томонидан

             ягона  солиқ  тўлов  ставкаси  2  фоиз  миқдорида  тўланиши  белгилаб
             қўйилди.

                   •Нуфузли халқаро кўргазма, кўрик-           •Туристик маршрутдаги манзил бўйича ўз
                   танлов каби тадбирларда ғолиб ёки           устахонасида ёки ижара асосида фаолият
                   лауреат сифатида эътироф этилганлар         юритувчилар
                   •Тегишли соҳада санъат ва фан арбоби        •Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни
                   ҳамда академикларнинг тавсиясига            галереялар, ҳунармандчилик маҳсулотлари
                   эгалар                                      дўконлари, маҳаллий ва хорижий савдо
                   •«Ўзбекистон Республикаси халқ              уйларига шартнома асосида намойиш ва
                   устаси» фахрий унвонига эгалар              сотиш учун қўяётганлар
                                                               •Миллий каталогга киритилганлар
                                                               •«Ҳунарманд» уюшмасининг Бадиий
                                                               кенгаши томонидан тавсия этилганлар.

                         Ҳунармандларни                                  Реестрга
                        миллий каталогга                              киритиладиган
                        киритиш шартлари                          ҳунармандлар таркиби


                   2.8-расм. Ҳунармандларни миллий каталог ва реестрга киритиш
                                                      тартиби   181



                180  http://xs.uz/uz/post/hunarmand-uyushmasi-zhahon-hunarmandlar-kengashining-azosi-boldi.
                                                           80
   77   78   79   80   81   82   83   84   85   86   87