Page 84 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 84
Лекин, шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, бугунги кунга қадар
ҳунармандчилик фаолияти асосан қонун ости ҳужжатлари билан
тартибга солинмоқда, қарор ва фармонларда назарда тутилган чора-
тадбирларни амалга оширишда амалий муаммолар, хусусан,
Республика «Ҳунарманд» уюшмасига соҳа доирасида ислоҳотларни
амалга оширишда асосий маъсулият юкланган давлат бошқарув
органлари ва маҳаллий ҳокимият ўрганлари томонидан сусткашлик
ва эътиборсизлик ҳолатлари кузатилмоқда.
Ҳунармандчилик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатини
қабул қилишнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, бунда:
- ҳунармандчилик фаолияти билан боғлиқ тушунчалар:
ҳунармандчилик фаолиятининг ўзи, ҳунармандчилик фаолияти
субъектлари, ҳунарманд, шогирд, ҳунармандчиликни қўллаб-
қувватловчи ташкилотлар ва бошқаларга аниқ таъриф бериш; (20-
илова)
- ҳунармандчилик йўналишлари рўйхати, яъни, қонунда
назарда тутиладиган фаолият турларига аниқлик киритиш;
- мустақил фаолият олиб бораётган ҳунармандларни жалб
қилиш ва рўйхатга олиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя
қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширувчи нотижорат
ташкилотларнинг фаоллигини ошириш, «Ҳунарманд» уюшмасининг
давлат, вилоят ва шаҳар ҳокимиятлари билан ўзаро
муносабатларининг тизимли тартибини белгилаш; (2.9-расм)
2.9-расм Ўзбекистонда ҳунармандчилик ташкилотларининг тузилиши ва
уларнинг давлат ҳокимияти органлари билан алоқалари 182
182 Муаллиф томонидан тузилган
82