Page 85 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 85
- ҳунармандлар, айниқса, миллий-тарихий анъаналаримизни
халқимизга ва дунёга кенг тарғиб қилувчи халқ амалий санъати
вакилларини алоҳида қўллаб-қувватлаш, хусусан, ҳунармандчилик
фаолияти махсус фаолият тури эканлигини инобатга олиб, алоҳида
имтиёзларни ишлаб чиқиш;
- ҳунармандчилик турлари бўйича касб-ҳунар таълими
сифатига алоҳида талаблар қўйиш билан бирга уларнинг рақамли
иқтисодиётнинг мавжуд имкониятларидан самарали
фойдаланишлари учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни
шакллантириш керак, бунинг учун қонунчиликда машғулот ўтказиш
ҳуқуқига эга бўлган муассасалар доирасини аниқлаш каби устувор
тамойилларни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Бунда, албатта ҳунармандчилик соҳасида хорижий
давлатларнинг қонун ҳужжатларини атрофлича ўрганиш ва миллий
анъана ҳамда хусусиятларимизга мос жиҳатларидан фойдаланиш
муҳим аҳамият касб этади.
2.3-§. Ҳунармандчиликнинг ривожлантириш бўйича иқтисодий
сиёсатнинг ҳолати ва таҳлили
Марказий Осиёда ҳунармандчиликнинг барча турлари ХХ
асрнинг 20- йилларигача сақланиб келган. Бухоро, Самарқанд,
Қўқон, Хива, Тошкент каби шаҳарларнинг ишлаб чиқариш
муносабатларида ҳунармандчилик катта роль ўйнаган. Масалан,
Хивада ХIХ асрнинг 60 йилларида ҳунармандчиликнинг 27 тури
ривожланган, 26 та дурадгорлик. 38 та мисгарлик, 12 та заргарлик.
18 та кўнчилик, 60 та буёқчилик, 40 та этикдўзлик, 28 та ипак ўраш,
20 та ипакдўзлик устахоналари ишлаб турган. Шаҳардаги
бозорларда ҳунармандларнинг 556 дўкони бўлган, 80 йилларда
шаҳарда 2528 та хўжалик ҳунармандчилик билан шуғулланган 183 .
Совет ҳокимиятининг дастлабки йилларда хусусий
мулкчиликдан кооператив мулкка айлантирилган. артелларга
бирлаштирилган бўлса, 1956 йили ҳунармандчилик кооперацияси
тугатилиб, артеллар давлат корхонасига айлантирилди. 50-
йиллардаги ислоҳотлар туфайли ҳунармандчиликнинг асосий қисми
йўқ қилинди. Давлат мулкига айлантирилган корхоналарда буюмлар
сифати кескин пасайиб, кўплаб ҳунармандчилик соҳалари ХХ
асрнинг 60-йилларидан бошлаб йўқ бўлиб кетди. Фақатгина халқ
183 Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. – Т.: Давлат миллий нашриёти. 2005. 394-б.
83