Page 78 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 78
Шунингдек, 2008 йил 1 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон
Республикаси Президентининг ПФ-3983-сонли Фармонига кўра уй
шароитида халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати
буюмларини ишлаб чиқариш бўйича якка тартибдаги фаолият oлиб
бораётган ҳунармандлар 2010 йилнинг апрелига қадар, кейин 2012
йилнинг 1 апрелигача, ундан кейин 2014 йилнинг 1 январигача,
кейинг босқичда эса 2017 йилнинг 1 январига қадар босқичма-
босқич қатъий белгиланган солиқ тўлашдан озод этилиш жараёни
узайтирилиб борилди.
Лекин, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 27 декабр
2016 йилдаги ПК-2699-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2017
йилги асосий макроиктисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат
бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2017 йил 1
январидан ҳунармандлар учун белгиланган ушбу имтиёз бекор
қилинди ва ҳунармандлар энг кам ойлик иш хақининг 50 фоизи
миқдорида қатъий белгиланган солиқни тўлашлари белгилаб
қўйилди. Табиийки, ҳунармандларнинг солиққа тортилиши улар
сонининг кескин камайишига олиб келади, чунки, ҳуқуқий
кафолатлар бу соҳани ривожантириш учун асосий дастак вазифасини
ўтайди. Мавжуд салбий вазиятнинг кузатилиши натижасида
ҳунармандчилик фаолиятини қайта ислоҳ қилинишига туртки бўлди.
2017 йил 17 ноябрдаги Фармонга асосан ҳунармандлар қатъий
белгиланган солиқни тўлашдан озод этилдилар. 29 июль 2009
йилдаги 216-сон Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган
юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва
ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
Низомга киритилган ўзгартиришларга кўра, 2017 йил 17 ноябрдан
ҳунармандчилик фаолияти турлари 42 тадан 34 тага
қисқартирилди 178 . (16-илова)
Ушбу низомга кўра бир қатор фаолият турлари: Гулли
композициялар аранжировкаси, ёғоч меъморчилиги, мебелларни
безаш, наққошлик ишлари, соатларни таъмирлаш, витраж ишлари,
авторлик кийим-бошлар ва пояфзаллар тайёрлаш, миллий
ширинликлар, нон-булка маҳсулотлари ва донали овқатларнинг
айрим турларини тайёрлаш, дурадгорлик ишлари, металлни
таъмирлаш ишлари, газламаларга безак бериш, қўлда тўқиш ишлари,
муқовалаш ишлари кабилар ҳунармандчилик фаолияти турлари
таркибидан чиқарилиб, 2011 йил 7 январда қабул қилинган Вазирлар
178 https://soliq.uz/uz/press_center/news/hunarmandchilikni-rivojlantirish-yo-lida/?sphrase_id=1116664.
76