Page 76 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 76
саноатлаштириш бўлган, чунки, бу даврга келиб нисбатан
такомиллашган технологиялардан фойдаланиш Россия ва бошқа
хорижий мамлакатларда йўлга қўйилган эди, бу эса асосан вақт
бирлиги ичида маҳсулот ҳажмини ошириш имконини берар эди.
Иккинчидан, асосий мақсад ишлаб чиқариш ва хизмат
кўрсатиш соҳаларини марказалашган тартибда давлат томонидан,
яъни маъмурий-буйруқбозлик тизими асосида бошқариш эди.
Учинчидан, маълумки, ҳар қандай мамлакат иккинчи
мамлакатнинг устидан ҳукмронлик қилмоқчи бўлса, бу давлатнинг
миллий қадриятлари, маънавий меъроси, шунингдек тарихан
ривожланган ўзига хос ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш
соҳаларини издан чиқаришга ҳаракат қилинади. Шунинг учун ҳам
мамлакатимизда оммавий равишда саводсизлаштириш ва
қалоқлаштириш сиёсати амалга ошириш эди. Тубдан амалга
оширилган ислоҳотлар натижасида бу даврда миллий
ҳунармандчиликнинг бир қатор турлари жиддий рақобатга учради,
баъзи турлари эса ривожланишда давом этди. (13-илова)
Табиийки, мустақилликнинг дастлабки йилларида узоқ вақт
давомида миллий ҳунармандчилик фаолиятига етарлича эътибор
берилмаганлиги кўплаб муаммоларни келтириб чиқарди. (2.4-расм)
У ш б у в а б о ш қа муаммоларни бартараф этиш, миллий
қадриятларимиз ҳамда урф-одатларимиз асосида тарихан
ривожланган ҳунармандчилик фаолияти турларини ривожлантириш,
чоризм давридаги мавжуд сиёсат сабаб инқирозга учраган турларини
қайта тиклаш борасида давлат сиёсати даражасида ислоҳотлар
амалга оширила бошланди. (14-илова) Хусусан, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 1997 йил 31 мартда «Халқ бадиий
ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантиришни
давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ги
ПФ-1741-сонли фармони бу борада илк йирик қадам бўлди. (15-
илова)
74