Page 71 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 71
ҳунармандчилик кўникмаларига номоддий маданий мерос сифатида
қаралади. 1954 йилда «Тирик миллий мерос» (the Living National
Heritage) га асос солинди. Тирик миллий хазина - бу ўтмишдан
ҳозирги кунга қадар ҳунармандчиликнинг муҳим анъанавий
кўникмаларини ўзида мужассам этган инсон бўлиб, ҳунармандлар
иерархиясининг энг юқори нуқтаси ҳисобланади ва ҳунармандчилик
буюмлари учун «бренд» яратилишига ҳисса қўшади. «Тирик миллий
хазина» деб тан олинган ҳунармандлар ўз ҳунарларининг сир-
синоатини учун ёш ҳунармандларга ўргатишларини рагбатлантириш
мақсадида давлат томонидан йилига 20000 АҚШ доллари миқдорида
маблағ олади. Бу маблағ мукофот эмас, балки, уларнинг билим ва
кўникмаларини келажак авлодга қолдириш мақсадида таълим
бераётганлиги учун тўлов ҳисобланади. 2017 йилда «Тирик миллий
хазина» лар сони 176 тани ташкил этди 164 .
Бироқ, анъанавий усуллар ва хом-ашёдан фойдаланган ҳолда
тайёрланган ҳунармандчилик маҳсулотлари турмуш тарзининг
ўзгариши ва янги технологияларнинг ривожланиши туфайли
муаммоларга дуч келмоқда. Буни ҳал қилиш мақсадида Япония
Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги (МЕTI) 1974 йилда
«анъанавий ҳунармандчилик» 165 ни ривожлантириш ва вазирлик
томонидан белгилаб қўйилган ҳунармандчилик турлари бўйича
меросини сақлаш ва давом эттириш мақсадида «Анъанавий
ҳунармандчилик саноатини ривожлантириш тўғрисида» ги қонунни
қабул қилди (охирги маротаба 2019 йил 20 ноябрда янгитдан таҳрир
қилинди 166 ). Бугунги кунга қадар (2019), Япониянинг турли
ҳудудларидан 235 та маҳсулот танлаб олинган 167 . Қонунга мувофиқ
«DENSAN 168 » сифатида тан олинган ҳунармандчилик турлари
иқтисодиёт вазирлиги томонидан молиялаштириладиган
лойиҳаларга мурожаат қилиши мумкин ва бугунги бозорда қандай
маҳсулотлар сотилиши тўғрисида маслаҳат олишлари мумкин.
Шунингдек, янги маҳсулот ғоялари бўйича ҳунармандлар билан
164 Goto K. 2019. Crafts Policies in Japan. A Cultural Economic Analysis of Craft. Palgrave Macmillan.
Switzerland. 119 p.
165 Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги (МЕТИ) анъанавий хом-ашё ва 100 йилдан ортиқ тарихга эга қўл
меҳнатидан фойдаланиладиган ҳунармандчилик фаолиятига "анъанавий ҳунармандчилик" белгисини беради.
166 https://www.meti.go.jp/english/press/2019/1120_003.html
167 https://www.meti.go.jp/english/press/2019/1120_003.html
168 «DENSAN» уюшмаси 1975 йилда Японияда анъанавий ҳунармандчилик саноатини ривожлантириш
мақсадида, Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги (МЕТI) билан ҳамкорликда ташкил этилган ва Токио
марказида, Аояма шаҳрида флагман дўконини бошқаради. Шунингдек, Япония ҳунармандчилигини глобал
миқёсда фаол равишда реклама қилади ва уларнинг бозорини кенгайтиришга ҳисса қўшади. http://densan-
world.jp/about.html
69