Page 74 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 74

тез суръатлар билан ўсиб, 2010 йилда 8,61 миллионни ташкил этган
             бўлса, 2016 йилда 24,04 миллионга ўсган. «Cool Japan» стратегияси

             Япониянинг  бренд  имиджини  яратишга  ва  ташқи  бозорларни
             ривожлантиришга ва ижодий маҳсулотларни тарқатишга қаратилган.
             Бироқ,  ушбу  туманларда  анъанавий  ҳунармандчилик  саноатининг
             кластери  ва  моҳир  ҳунармандлар  ишлайди.  Ҳунармандчилик

             туманлари  ўзларининг  ишлаб  чиқариш  тизимига  эга,  шунинг  учун
             агар стратегия ишлаб чиқариш тизимига мос келмаса ёки малакали
             ҳунармандлар  учун  ишламаса,  ушбу  стратегиянинг  таъсири

             чекланади.

               2.2-§. Ҳунармандчилик фаолиятини давлат томонидан қўллаб
                                 қувватлашнинг асосий йўналишлари


                    Жаҳон  тажрибасидан  маълумки,  ҳунармандчиликка  маданий
             мероснинг  бир  йўналиши  сифатида  қаралган  давлатларда,  одатда,

             маданият  вазирлиги  томонидан  сиёсат  олиб  борилади  ва  асосан
             ҳунармандчилик             турлари        бўйича        рўйҳатга        олиш       ва     уни
             кенгайтиришга  эътибор  қаратилади  (Япония,  Франция).  Бундан

             фарқли  ўлароқ,  ҳунармандчилик  саноатнинг  ижодий  аҳамиятга  эга
             соҳаси  сифатида  қаралганда,  иқтисодиёт  ёки  ривожланиш  учун
             масъул  вазирликлар  жавобгар  бўлади,  шунингдек,  ҳунармандчилик

             фаолиятини  рўйҳатга  олиш  ва  уни  кенгайтириш  билан  бирга  ушбу
             соҳа  кесимида  қўшимча  ишчи  ўринларини  кўпайтириш  мақсадида
             ишлаб  чиқариш  ва  тижоратлаштириш  жараёнини  енгиллаштиради-
             ган  усул  ва  воситаларни  амалда  қўллайди  (Япония,  Ҳиндистон,

             Италия)    173 .    Бизнинг        мамлакатимизда              ҳам      ҳунармандчилик
             фаолиятига  саноатнинг  маданий-ижодий  соҳаси  сифатида  қаралиб,
             бугунги  кунда  уни  ривожлантиришда  давлат  сиёсати  даражасида

             эътибор берилмоқда. Бунда эса табиийки, бу соҳани ривожланишини
             қўллаб-қувватлашда энг аввало сиёсат ҳуқуқий муҳитни яратишдан
             бошланади.
                    Таъкидлаш  керакки,  Ўзбекистон  ҳунармандчилиги  узоқ

             тарихий  илдизларга  эга  бўлиши  билан  бирга,  турли  тарихий
             даврларда шавқатсиз синовларни ўз бошидан кечирди. Минг йиллар
             давомида  беҳисоб  халқ  ҳунармандчилик  бойликлари  хорижий




                173   Mignosa  A.  2019.  Policies  for  Crafts:  Rationale  and  Tools.  A  Cultural  Economic  Analysis  of  Craft.
             Switzerland.  Springer  Nature  Switzerland  AG.  52-p.;  Micelli  S.,  Futuro  artigiano.  L’innovazione  nelle  mani  degli
             italiani, Venezia, Marsilio, 2011, Sintesi di Economia 51-p.
                                                           72
   69   70   71   72   73   74   75   76   77   78   79