Page 70 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 70

«Монозукури            жамғармаси           технологияларини             ривожлантириш
             тўғриси»  да  асосий  қонун  қабул  қилинди.  Бу  қонунни  қабул

             қилишдан асосий мақсад Японияда 1990 йилларда молиявий инқироз
             тугаганидан  сўнг  мавжуд  бухронларни  бартараф  этиш  ва
             Япониянинг кучли томонларини кўрсатиш эди. Токио университети
             ишлаб  чиқаришни  бошқариш  тадқиқот  маркази  профессори

             Такаҳиро  Фужимото  –  Япониянинг  энг  таниқли  монозукури
             назариётчиси  ҳисобланиб,  монозукурини  "санъат,  фан  ва  ишлаб
             чиқариш ҳунармандчилиги" деб атаган                   161 .

                    Мейдзи  (meiji)       162   даврининг  бошида  (1868)  Япония  ишлаб
             чиқариш  бўйича  орқада  қолган  мамлакат  эди.  Технология  ҳали
             ривожланмаган  ва  маҳсулотларнинг  аксарияти  оддий  воситалар
             ёрдамида қўл билан қилинган. Бироқ, технология жорий этилгандан

             сўнг,  ҳунармандчилик  иқтисодий  ҳунармандчилик  ва  бадиий
             ҳунармандчиликка бўлинди.
                    Маълумки,  ҳунармандчилик  ҳам  маданий,  ҳам  иқтисодий

             хусусиятга  эга.  Шунинг  учун  ҳам  уни  ривожлантиришда  ҳам
             маданий,  ҳам  иқтисодий  сиёсат  олиб  борилади.  Япония  маданий
             сиёсати  нуқтаи  назаридан,  ҳунармандчилик  моддий  ва  номоддий

             маданий  меросни  англатса,  Саноат  ва  иқтисодий  сиёсат  нуқтаи
             назаридан,  ҳунармандчилик  маълум  бир  ҳудудий  ихтисослашувга
             эга тармоқларни англатади.

                    Интеллектуал  мулк  ҳуқуқларидан  фойдаланиш  тўғрисида  гап
             кетганда,  муаллифлик  ҳуқуқи  бадиий  ҳунармандчиликка  нисбатан
             қўлланилади,  чунки  улар  ижодий  жиҳатдан  такрорланмас  ўзига
             хосликни  қамраб  олади.  Бундан  фарқли  ўлароқ,  савдо  белгилари

             оммавий  ишлаб  чиқариш  орқали  амалга  ошириладиган  оддий
             ҳунармандчилик  ва  дизайнларга  нисбатан  қўлланилади.  Бироқ,
             Япония  ҳуқуқшунослари  муаллифлик  ҳуқуқи  баъзан  оддий

             ҳунармандчиликка                нисбатан          қўлланилиши              мумкинлигини
             таъкидлайдилар,  чунки  уларнинг  эстетик  жозибаси  ҳам  ўзига
             хосликни намойиш этади             163 .
                    Японияда  маданий  сиёсат  ҳунармандчиликнинг  тарихий  ва

             маданий         қийматини           сақлаб        қолишга         қаратилган          бўлиб,


                161  https://www.japanintercultural.com/en/news/default.aspx?newsid=88
                162  Meiji (a, 明治) - император Мутсухито (Мейдзи)нинг ҳукмронлиги остидаги 1868 йил 23 октябрдан 1912
             йил 30 июлгача бўлган Япония тарихидаги давр. Бу давр Япониянинг ўзини ўзи яккаланишини рад этилиши ва
             ғарб мамлакатлари билан иқтисодий ва сиёсий муносабатларга киришиши билан белгиланади.
                https://www.japan-guide.com/e/e2130.html
                163   Goto  K.  2019.  Crafts  Policies  in  Japan.  A  Cultural  Economic  Analysis  of  Craft.  Palgrave  Macmillan.
             Switzerland. 115-133 pp.
                                                           68
   65   66   67   68   69   70   71   72   73   74   75