Page 75 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 75
давлатларга ташиб кетилди. Юнон, араб, мўғул, сўнг ўтган асрда чор
Россияси даврида юртимиз, жумладан, унинг ҳунармандчилиги
қайта-қайта зарбага учради.
Ўрта Осиёда ҳунармандчиликнинг барча турлари 20-асрнинг
20-йилларигача сақланиб келган бўлиб, Бухоро, Самарқанд, Қўқон,
Хива, Тошкент каби шаҳарларнинг ишлаб чиқариш муносабатларида
ҳунармандлик катта роль ўйнаган. (19-асрнинг 60-йилларида Хивада
ҳунармандчиликнинг 27 тури ривож топган, шаҳардаги бозорларда
ҳунармандларнинг 556 дўкони бўлган, 80-йилларда шаҳарда 2528
хўжалик ҳунармандчилик билан шуғулланган 174 . ХХ аср
бошларигача ҳунармандчилик ишлаб чиқариши ҳозирги Ўзбекистон
ҳудудида яшовчи аҳоли ҳаётида кун кечиришнинг асосий воситаси
сифатида муҳим аҳамият касб этган. Туркистон ўлкасининг барча
ўтроқлашган туманларида 1913 йилда умумий ҳунармандчилик
корхоналари сони 108 мингтани, йиллик маҳсулот ишлаб чиқариши
60 млн. сўмни, яъни ҳар бир ҳунармандчилик корхонасига ўртача
555 сўмдан тўғри келган тўғри келган. Шунингдек, бу ҳудудларда
95709 косибчилик корхоналари мавжуд бўлган. Кейинчалик
Ўзбекистон ССР тасарруфига ўтган Бухоро амирлиги ва Хива
хонлиги ҳудудларида эса 35200 ҳунармандчилик корхоналари
ҳисобга олинган. Шундай қилиб, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида 1917
йилда тахминан 105-118 мингтагача ҳунармандчилик корхоналари
фаолият кўрсатган 175 .
1917 йил октябрь тўнтарилишидан кейин, ярим феодал
ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ҳукмрон бўлган ўлкада шўролар
ҳукумати тўғридан-тўғри социалистик ижтимоий-иқтисодий
муносабатларни зўрлик билан қарор топтириш йўлидан борди.
Туркистоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига доир тузилган барча
дастурлар маҳаллий шароитни ҳисобга олмай амалга оширила
бошланди. Бу доирада бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб,
институционал ўзгаришлар амалга оширилди. (12-илова)
Қабул қилинган аксарият қонун ҳужжатлари ва улар
доирасидаги амалга оширилган институционал ўзгаришлардан
асосий мақсад:
Биринчидан, аҳолининг асосий эҳтиёжларни қондиришга
мўлжалланган истеъмол буюмларини ишлаб чиқаришни
174 Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Ҳ ҳарфи. «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий
нашриёти. Тошкент. 2002 йил.228-б.
175 Ўзбекистон ССР тарихи. 4 жилдлик. II-жилд. –Т.: 1968. 170-б.
73

