Page 73 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 73
субсидияларини олмайдилар. МЕТI субсидияларининг мақсади
қуйидагиларни ўз ичига олади:
- анъанавий ҳунармандчилик ворисларини вужудга келтириш
ва уларга ҳунармандчилик сир-асрорларини ўргатиш;
- малака ва кўникмаларни қайд этиб бориш;
- анъанавий ҳунармандчилик учун зарур бўлган хом-
ашёларни тадқиқ этиб бориш;
- анъанавий ҳунармандчиликка талабни ошириш учун
маркетинг тадқиқотларини олиб бориш;
- янги дизайнларни яратиш.
Лекин, амалдаги миллий аҳамиятга эга бўлган саъй-
ҳаракатларга қарамай, анъанавий ҳунармандчилик саноати барқарор
равишда пасайиши кузатилган. Маҳсулотларни сотиш ҳажми 1990
йилдаги 508 миллиард иендан 2010 йилда 118 миллиард иенга
тушган ва ишчилар сони ҳам бу даврда 205 мингдан 73 минггача
камайган 170 . Бунга турмуш тарзининг ўзгариши ва арзон товарлар
импорти жиддий таъсир қилди. Асосий муаммолардан бири, ҳар бир
корхонада ўртача ҳисобда 5-6 та ҳунарманд меҳнат қилиб, уларнинг
ўртача ёши ўсиб бориши кузатилган, чунки ушбу соҳаларда ёш
ишчиларни жалб қилиш анча қийин масалага айланган эди. (11-
илова)
МЕТI мавжуд муаммоли вазиятни ҳисобга олиб, бу соҳани
қайта ислоҳ қилишга ҳаракат қилди ва DENSAN билан ҳамкорликда
маҳсулот экспортини кучайтиришга киришди. Бунга япон ҳукумати
томонидан 2010 йилда асос солинган «Cool Japan» стратегияси
мисол бўла олади. Бу экспорт ва туризмни рағбатлантириш учун
Япониянинг обрўсини оширишга қаратилган реклама стратегияси
бўлиб, ҳукумат 58,6 миллиард иена, хусусий компаниялар эса
ассоциацияга 10,7 миллиард иена сармоя киритган 171 . «Cool Japan»
стратегиясига биноан МЕТI мода, анимация, миллий таомлар
маданияти ва анъанавий ҳунармандчилик каби ижодий соҳаларни
илгари суради. 2015 йилдан бери «Cool Japan» кашфиёти ва
сертификати Cool Japan Awards мукофотлари орқали амалга
оширилмоқда 172 . Ассоциациянинг олиб борган стратегик тадбирлари
натижасида чет элдан Японияга ташриф буюрадиган сайёҳлар сони
170 伝統的工芸品産業をめぐる 現状と今後の振興施策について. 平成23年2月 経済産業省製造産業局
伝統的工芸品産業室. 4-ページ. https://www.meti.go.jp/committee/summary/0002466/006_06_00.pdf
171 Goto K. 2019. Crafts Policies in Japan. A Cultural Economic Analysis of Craft. Palgrave Macmillan.
Switzerland. 125 p.
172 http://www.cooljapan.info/en/about.html
71