Page 69 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 69

(Коugei   158 )  сўзи  ҳам  санъат,  ҳам  ҳунармандчилик  тушунчаларини
             изоҳлашга  хизмат  қилган.  Санъат  ва  ҳунармандчилик  ўртасида

             иерархия бўлмаган, яъни улар фарқланмаган. Бугунга қадар «kougei»
             деб номланган Япония ҳунармандчилиги узоқ тарих давомида пухта
             ишлаб  чиқилган,  юқори  технологияларни  инкор  қилувчи  ва  юқори
             маънавияти  билан  қўллаб-қувватланувчи  соҳа  сифатида  халқаро

             миқёсда  тан  олинган.  Ҳозирги  кунга  Япониянинг  Глобал  Коугеи
             биржаси     159   (Global  Kougei  Exchange)  Япон  ҳунармандчилигини
             кўргазма, маҳорат дарслари, нашриёт фаолияти ва бошқалар орқали

             дунёга  танитишга  хизмат  қилади  ва  керакли  барча  имкониятларни
             тақдим этиб келмоқда. (2.3-расм)
                                                                    Ҳунармандчиликнинг турли
                            Маҳаллий ва халқаро                     соҳалари мутахассислари
                            ҳунармандчилик                          томонидан маърузалар,
                            кўргазмалари, тадбирларни               маҳорат дарслари, семинарлар
                            режалаштириш, бошқариш ва               ва бошқаларни
                            амалга ошириш                           режалаштириш ва амалга
                                                                    ошириш
                            Япония ва хорижда фаолият               Маҳаллий ва хорижий
                            олиб бораётган                          ҳунармандлар маҳсулотлари
                            ҳунармандларни эътироф                  ва рассомлари асарларининг
                            этиш ва уларни қўллаб-                  маълумотлар базасини тақдим
                            қувватлаш                               этиш

                          Веб-сайт, ижтимоий тармоқлар,
                          бошқа ахборот воситаларидан
                          фойдаланиб, миссияларини кенг
                          тарғиб қилиш ва                           Ташкилот аъзолари учун
                          ҳунармандчилик, рассомлар ва              тренинг ва маърузалар
                          кўргазмалар ҳақида маълумотни             уюштириш
                          япон ва инглиз тилида тақдим
                          этиш
                          2.3-расм. Глобал Коугеи биржасининг асосий мақсади


                    Ушбу ташкилот, Ҳунармандчилик инсон тафаккурининг юксак
             маҳсули  эканлигини  чуқур  англаган  ҳолда  унинг  келгуси  авлодга
             етказиш масаласига мақсадли масъулият билан ёндашади.

                    Шунингдек,            «Monozukuri»       160     атамаси        мавжуд         бўлиб,
             ҳунармандчилик руҳини ўзида мужассам этган маънавий жисмларни
             яратишни  англатади  ва  узоқ  вақт  япон  ҳунармандчилигига  хос

             бўлган  бу  ёндашув  нафақат  Японияда,  балки  халқаро  миқёсда  ҳам
             қадрланиб келинмоқда. Ушбу тушунча замонавий бўлиб, 1998 йилда
             Япония  Бош  вазирининг  ташаббуси  билан  Монозукури  бўйича
             маслаҳат  кенгаши  (monozukuri  kondankayi)  ташкил  этилди  ва



                158  工芸 (kougei) – sanoat san`ati, hunarmandchilik.
             https://www.tanoshiijapanese.com/dictionary/entry_details.cfm?entry_id=26512
                159  http://kougeijapan.net/aboutus-en/
                160  http://kougeijapan.net/aboutus-en/
                                                           67
   64   65   66   67   68   69   70   71   72   73   74