Page 66 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 66
Хитойда қадимдан «ҳунармандчилик» атамаси барча қўл
меҳнати турларини тасвирлаш учун ишлатилган бўлиб,
«ҳунармандчилик» ва «санъат» ўртасида жиддий фарқлар йўқ эди,
бундан ташқари, «ҳунармандчилик» «санъат» нинг барча
кўникмалари ва шаклларини ўз ичига олган. Бошқача айтганда,
«санъат» - бу Хитойга кириб келган хорижий сўз эди 152 .
«Ҳунармандчилик ва санъат» том маънода прагматик ва
эстетик хусусиятларга эга, яъни, ҳунармандчилик истеъмолчининг
баъзи кундалик эҳтиёжларини қондирадиган ва ҳар қандай шароитда
қадриятларни ифода этадиган функцияга эга бўлиши керак. Шунинг
учун ҳам Хитойда «ҳунармандчилик ва санъат» муқаррар равишда
маданий ва иқтисодий соҳаларнинг ривожланишига таъсир қилади,
деб ҳисобланади. Хронологик жиҳатдан «ҳунармандчилик ва
санъат» ни уч гуруҳга ажратиш мумкин: анъанавий, янги ва
замонавий 153 . (2.2-расм)
Биринчидан, «анъанавий ҳунармандчилик ва санъат» даврий
характерга эга бўлиб, бошқа ҳунармандчилик турлари билан
солиштирганда, қўллар машиналарда эмас, балки ишлаб чиқариш
жараёнида муҳим роль ўйнаши керак.
Тўлиқ малака талаб
қилмайдиган ишлар Ҳунармандчилик тасвирий санъат
анъанавий ҳунармандчилик ва санъат
(утилитар ва декоратив)
янги ҳунармандчилик ва санъат
(утилитар ва декоратив)
2.2.2-расм. Ҳунармандчилик турлари
янги ҳунармандчилик ва санъат
2.2-расм. Ҳунармандчиликнинг гуруҳланиши
(утилитар ва декоратив)
Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгашининг 1997 йил 20
майдаги 217-сонли қарори билан эълон қилинган «Анъанавий
ҳунармандчилик ва санъатни ҳимоя қилиш тўғрисида» ги низомга
152 Huang, Qingcheng. 黄庆澄. 1893. <东游日记> [Diary of Travel Around Japan]. China.
153 传统工艺美术保护条例 (1997年5月20日中华人民共和国 国务院令第217号发布,自发布之日起施行.
第二条 http://www.artchn.com/collect/law/artchn_95738.html
64