Page 61 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 61
ўтказиш орқали бутун дунёда ҳунармандчилик ташкилотларини
қўллаб-қувватлайди 137 . Ушбу ташкилотнинг турли минтақалар
аъзоси бўлиб, ҳар бир минтақа ҳунармандчилик йўналишлари
бўйича ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятига кўра фарқ
қилади. (8-илова)
Шунингдек, Жаҳон ҳунармандлар Кенгашининг ҳар бир
минтақалар бўйича мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб алоҳида
ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилган. Хусусан, Ўзбекистон
Республикаси «Ҳунарманд» уюшмаси билан WCC ташкилоти
ўртасида олиб борилган музокаралар натижасида бу ташкилотга аъзо
бўлиши, ўзбек ҳунармандларининг халқаро ҳамкорликни
ривожлантириш учун, шунингдек, уларнинг хориждаги
кўргазмаларини ташкил этиш ҳамда миллий ҳунармандчилик
маҳсулотлари савдосини учун кенг имкониятлар яратади 138 .
Ҳунармандчиликнинг моҳияти ва унинг хусусиятларидаги
тафовутларни ҳар бир мамлакатнинг миллий-маданий хусусиятлари
ҳамда ривожланиш йўли ва даражасига қараб фарқлаш мумкин.
Турли мамлакатларда ҳунармандчилик сиёсатини ишлаб чиқишда
кўпинча сиёсатнинг асосий фазилатлари ва мақсадларига
йўналтирилган ўзгаришларни кўриш мумкин. Ҳунармандчилик
соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш турли шаклларда
амалга оширилади. Жаҳон тажрибасида энг кўп тарқалаган
жиҳатларни қуйидагича гуруҳлаш мумкин:
- расмий таълимни ташкил этиш (Германия, Франция, Буюк
Британия);
- шогирдлик амалиётдан фойдаланиш (Германия, Голландия);
- катта ёшдаги авлод вакилларидан ёш авлодга ўз билим ва
кўникмаларини етказиш бўйича чора-тадбирларнинг киритилиши
(Япония, Франция) 139 .
Лекин, қизиғи шундаки, халқаро тадқиқотларга кўра
ҳунармандларнинг аксарияти расмий маълумотга эга бўлмай, оила
аъзолари, уста-ҳунармандлар ва тенгдошларидан ўрганишади.
Фратернинг таъкидлашича, ҳунармандчилик усуллари тўғрисида
одамларга маълумот бериш усули сифатида таълим
137 https://www.wccinternational.org/regions
138 http://xs.uz/uz/post/hunarmand-uyushmasi-zhahon-hunarmandlar-kengashining-azosi-boldi.
139 Klamer A., Kotipalli P., Jiang L., Fjeldsted T., and Mignosa A. 2013. Herwaardering Ambachtscultuur
Hoofdzaak. Stiching Economie en Cultuur, Erasmus University Rotterdam. https://adoc.tips/herwaardering-
ambachtscultuur-hoofdzaak.html
59