Page 63 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 63
инновацияларни ривожлантириш учун муҳим потенциалга
эгадир» 145 .
Бундан ташқари, Ҳунармандчилик кенгаши ва Буюк
Британиянинг саккизта етакчи миллий шериклари биргаликда
ҳунармандчилик бозорининг хусусиятларини ўрганиш учун
ҳамкорлик қилмоқда. Шу билан бирга, ҳунармандчилик
маҳсулотларини сотиб олувчи ижтимоий табақалар, кўпроқ харид
қилинаётган маҳсулот турлари, ҳозирги ва яқин келажакда юз
бериши мумкин бўлган бу соҳага доир ўзгаришлар ва уни қўллаб-
қувватловчи инфратузилмалар бўлишга кўпроқ эътибор қаратадилар.
ЮНЕСКО Буюк Британияни маданий мерос ҳамда
ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш ривожлантириш борасидаги
инновациялар бўйича дунёда етакчи эканлигини кўрсатмоқ-
да 146 . Мамлакатда ҳунармандчилик ва у билан боғлиқ бизнес
шароитини қандай қилиб яратиш борасида олтита ҳудуд кесимида
(Birmingem, Xalifaks, Xastings, Redrut, Sautgempton va Stok-on-Trent)
сўровномалар ўтказилганда қуйидаги натижалар кузатилди 147 :
- ривожланишни қўллаб-қувватлаш доирасида - 65%
одамлар санъат ва маданият фаровон ҳаёт учун фойдали, 36% санъат
ва маданият "ҳаёт учун зарур" деб ҳисоблашди;
- бирор ҳудудга мунтазам яшаш ва ишлашга турли
одамларни жалб қилиш доирасида – минтақада қолганларнинг 44
фоизи ва бошқа жойга кўчиб кетганларнинг 43 фоизи, қарор қабул
қилишда муҳим омил сифатида санъат ва маданиятни
таъкидладилар;
- жамиятни барпо этишга ёрдам бериш доирасида - 49%
одамлар санъат ва маданий тадбирларда қатнашиш
ҳунармандларнинг ўзларини жамиятнинг бир қисми сифатида ҳис
қилишларига ёрдам беради деб ўйлашади, 68% эса бу тадбирлар
жамоатчилик туйғусини ривожлантириш учун жуда муҳим деб
ўйлашди.
Маълумотларга кўра, 2015-2016 йилларда Англиядаги
аҳолининг 19,6 фоизи ҳунармандчиликнинг бир турида иштирок
этган, 13,8 фоизи эса тўқимачилик (масалан, кашта тикиш, тўқиш ва
тўқув) билан шуғулланишган 148 .
145 KPMG LLP. 2016. Innovation through craft: Opportunities for growth. A report for the Crafts Council
Executive summary.
146 https://www.unesco.org.uk/press-release/cultural-heritage-innovation/
147 https://www.artscouncil.org.uk/publication/value-arts-and-culture-place-shaping
148 Bennett J. 2019. Crafts Polic e i s i n t h e U K . DOI: 10.1007 / 978-3-030-02164-1_12.
https://www.researchgate.net/publication/333706662_Crafts_Policies_in_the_UK.
61