Page 58 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 58
- бешинчидан, Амир Темур шахсига нисбатан катта қизиқиш
Шарқу Ғарбда у ҳақида тўплаган илмий-тарихий асарлар қатори,
унинг замонидаёк ривоят ва афсоналар, бадиий, тарихий-бадиий ва
мемуар шаклдаги (Эсдаликлар, Кундаликлар, саёҳатномалар
тарзидаги) турли-туман асарлар пайдо бўлишига олиб келдики, бу
Амир Темур тахтга ўтиргандан то ҳозиргача бўлган олти асрдан
зиёдроқ вақтни ўз ичига олади.
4. ХV-ХVI асрларга иқтисодий-сиёсий жиҳатдан
барқарорлашган ўзига хос давр сифатида қаралади. Амир Темур ва
темурийлар замонида илм-фан, ислом динини равнвқ топтириш
билан бирга ҳунармандчилик ва савдо муносабатлари ижтимоий-
иқтисодий фаровонликни ошириш омили сифатида эътироф этилган
ва уни ривожлантириш давлат сиёсати даражасидаги устувор
вазифалардан бири қилиб белгиланган. Бу тарихий манбаларда ҳам
яққол ифодасини аксини топган. Вақти-вақти билан пул ислоҳотлари
ўтказиб турилгани, солиқ имтиёзларининг қўлланилганлиги, қулай
имтиёзли шарт-шароитларнинг яратилганлиги мамлакатда ички ва
ташқи савдо кенгайишига, ҳунармандчилик такомиллашувига ва
маҳсулотлар ҳажми ортишига ижобий таъсир кўрсатган.
Мовароуннаҳр ва Хуросонда марказий ҳокимиятнинг барқарорлиги
мамлакат ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан равнақ топишига хизмат
қилган.
5. Бугунги кун нуқтаи-назаридан ҳамда мамлакатимизда унинг
тутган ўрни ва хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳунармандчилик
фаолиятига қуйидагича таъриф бериш мақсадга мувофиқ:
Ҳунармандчилик – бу ижодий ва бадиий-миллий ёндашув,
анъанавийлик каби ўзига хос белги ва хусусиятларига эга, якка
тартибда ёки кичик жамоа асосида ташкил этилувчи, юқори
технологик ҳамда оммавий саноатлашган ишлаб чиқариш тавсифига
эга бўлмаган моддий неъмат ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш
кўринишидаги яратувчанлик фаолиятидир.
56