Page 53 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 53
инсон тушунилади, яъни: уйида ёки ўз дўконида маҳсулот ишлаб
чиқариш билан шуғулланувчи касб-ҳунар эгаси; ўз иш-касбининг
моҳир устаси тушунилади. Ҳунармандчилик эса ишлаб чиқаришнинг
касб-ҳунар эгалари (ҳунармандлар) фаолият юритадиган
соҳасидир 126 , деб таъриф берилган.
Бизга маълумки, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ҳар қандай
тушунчанинг мазмун-моҳиятига муносабат йиллар давомида,
жамиятнинг тараққиёт босқичларига қараб ўзгариб боради. Ушбу
таъриф ҳунармандчиликнинг тўлиқ моҳиятини очиб бермайди.
Чунки, ҳар қандай касб-ҳунар эгалари фаолият юритадиган ишлаб
чиқариш ҳунармандчилик бўла олмайди ва унинг бошқа фаолият
турларидан фарқли ўзига хос белгилари амал қилади.
Н.Қодиров «Ҳунармандчилик фаолияти – юридик шахс
бўлмаган жисмоний шахсларнинг ҳунармандчилик буюмлари ёки
товарлари (ишлари, хизматлари) ни ишлаб чиқариш бўйича
фаолияти ҳисобланади» 127 , деб таърифлайди. Ушбу фикр бироз
мунозарали бўлиб, бугунги кунда ҳунармандчилик фаолияти
доирасидаги товарлар ёки хизматларни қўл меҳнатини ўрнини
босувчи, такомиллашган технологиялардан фойдаланиб ишлаб
чиқариш ҳам кузатилмоқда, табиийки, савол туғилади: бундай
фаолият турига ҳунармандчилик деб баҳо бериш қай даражада
ўринли бўлади?
Р.Абдуллаева эса мазкур тушунчага қуйидагича таъриф берган:
«Ҳунармандчилик – бу миллий анъаналар ва якка тартибдаги
ижодиётни ўзида мужассамлаштирган, кўп жиҳатдан қўл меҳнатига
асосланган юқори малакали меҳнат, у доимо ривожланувчи ва янги
касбий йўналишлар ҳамда шаклларни яратувчи юқори технологик,
хатто, инновацион ишлаб чиқаришнинг бир кўринишидир» 128 .
Муаллиф, бугунги кунда кенг истеъмол товарлари харид қилишдан
чарчаган, оригинал, экологик тоза маҳсулотлар сотиб олишни
истаётган харидорларнинг ноодатий талабини ҳунармандчилик
фаолиятида тадбиркорликни кенгайтириш орқали қондириш
мумкин, деб ҳисоблайди ва ҳунармандчиликни тадбиркорликнинг
126 Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 80000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаси. – Т.: «Ўзбекистон миллий
энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти. 2006. – 562 б.
127 Қодиров Н. Ҳунармандчиликни ривожлантириш йўлида.
https://soliq.uz/uz/press_center/news/hunarmandchilikni-rivojlantirish-yo-lida/?sphrase_id=1137066.
128 Абдуллаева Р.Г. Ҳунармандчилик фаолиятини тадбиркорликни кенгайтириш орқали
ривожлантиришнинг назарий асосларини такомиллаштириш. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертация автореферати. – Т.: ТДИУ. 2019. 13-14 бетлар.
51