Page 51 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 51
1.2-жадвал
Ҳунармандчилик тушунчасига илмий-назарий ёндашувлар
Муаллифлар Таъриф
Я. Абалкин 119 Ҳунармандчилик – бу маҳоратли уста томонидан қўл
меҳнати билан, оддий дастгоҳлар ёрдамида юқори
сифатли, кўпинча юқори бадиийликка эга маҳсулотларни
ишлаб чиқаришдир
М.Андреас 120 Ҳунармандчилик фаолияти инсоннинг жисмонан
ривожланиши билан ҳамоҳангдир. Ушбу икки компонент
озми-кўпми бир хил ривожланишни олади ва
одамларнинг ижтимоий фазилатларини ривожлантириш
омили бўлиб хизмат қилади
Д.Гаврилов 121 Ҳунармандчилик фаолияти моддийлик билан боғлиқ
ижодий ёндашув асосида ишлаб чиқариш фаолиятидир.
Бу индивидуал фаолиятнинг махсус шакли бўлиб,
ҳунармандчилик маҳсулотларини шахсий фазилатлар
асосида ишлаб чиқариш ва айирбошлаш муносабатлари
билан изоҳланади. Натижада, ушбу маҳсулот турларига
индивидуал тартибда истеъмолни вужудга келтиради
И.Холод 122 Ҳунармандчилик бозор муносабатларида амал қилсада,
бошқа соҳаларга нисбатан маълум даражада мустақилдир.
Бу бир томондан, иқтисодий муносабатларда қатъий
ташкил этилган технологик тизимлар асосида маҳсулот
ишлаб чиқарилмаслиги, иккинчи томондан, ҳунарманд
билан муносабатга киришувчи иқтисодий субъектларнинг
доимий буюртмаларининг мавжуд бўлмаслиги билан
ифодаланади
Т.Бичек 123 Ҳунармандчилик фаолияти – бу тадбиркорлик
фаолиятидан фарқли равишда жисмоний шахсларнинг
меҳнат ва (ёки) фуқаролик-ҳуқуқий шартномалари бўйича
жалб қилинмасдан мустақил равишда амалга
ошириладиган товарлар ишлаб чиқариш ва сотиш,
ишларни бажариш, хизматларни қўл меҳнати ва
асбобларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишдаги
фаолиятидир
119 Экономическая энциклопедия / пол pед. Я.И. Абалкина. - М.: Экономика. 1999 - С. 678-679.
120 Андреас М. Ремесленное производство и его особенности в рыночной экономике. Автореферат к.э.н.-
Кострома. 2000.-19 с.
121 Гаврилов Д.Е. Экономическая природа и особенности развития ремесленной деятельности. Автореферат
к.э.н. Екатеринбург. 2012. – 26 с.
122 Холод И.П. Развитие и совершенствование ремесленной деятельности как фактор повышения занятости
населения. Автореферат к.э.н. – М.: 2009. – 23 c.
123 Бычек Т.А. Ремесленная деятельность в Республике Беларусь. http://advokat-bychak.by/remeslennaya-
deyatelnost/.
49