Page 54 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 54

бир  соҳаси  сифатида  қараб,  янглиш  фикрга  боради.  Чунки,
             ҳунармандчилик  ва  тадбиркорлик  фаолияти  бир-биридан  фарқ

             қилади.  Масалан,  тадбиркорлик  фаолиятининг  муҳим  ва  асосий
             белгиси  –  бу  таваккалчиликнинг  юқори  даражаси  ҳамда  фойда
             олишга интилиш ҳисобланади. Ҳунармандчиликда эса асосий белги
             сифатида  ижодий  ёндашув  ҳамда  анъанавийлик  олдинги  ўринда

             туради.  Тўғри,  ҳунарманд  ҳам  ўз  меҳнат  натижаларини  сотиш
             орқали  даромад  олишга  ҳаракат  қилади.  Бироқ,  бу  даромад  унинг
             меҳнати  учун  олинадиган  ҳақ,  тўлов  ҳисобланади.  Тадбиркорлик

             фойдаси  эса  асосан  ишлаб  чиқариш  омилларини  самарали
             уйғунлаштириш  ва  бошқариш  ҳамда  таваккалчиликка  бориш
             масъулияти учун тўловни намоён этади.
                    Мавзу  доирасида  илгари  сурилган  фикр-мулоҳазалар  албатта

             ҳар  бир  тадқиқотчининг  изланишлари  ва  ўзи  истиқомат  қилаётган
             ҳудуд  ва  даврий  ўзгаришлар  билан  чамбарчас  боғлиқдир.  Бугунги
             кун нуқтаи-назаридан ҳамда мамлакатимизда унинг тутган ўрни ва

             хусусиятларидан  келиб  чиқиб,  ҳунармандчилик  фаолиятига  таъриф
             беришда қуйидаги фикр-мулоҳазаларга таяниш мақсадга мувофиқ:
                    -  ҳунармандчилик – бу ўзига хос белги ва хусусиятларга эга

             бўлган,  моддий  неъмат  ишлаб  чиқариш  ёки  хизмат  кўрсатиш
             кўринишидаги яратувчанлик фаолиятидир;
                    -  ҳунармандчилик  тарихан  оммавий  саноатлашган  ишлаб

             чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятига қадар вужудга келган бўлиб,
             аҳолининг  турли  маҳсулот  ва  хизматларга  бўлган  эҳтиёжини
             қондиришдаги асосий фаолият турларидан бири ҳисобланган;
                    -  ҳунармандчилик  фаолияти  ўтган  давр  мобайнида  ўзида

             миллий  анъаналарни  сақлаб  қолиш  билан  бирга,  маҳсулот  ишлаб
             чиқариш  ва  хизмат  кўрсатиш  жараёнларига  муайян  даражада  фан-
             техника тараққиёти ютуқларини киритиб бормоқда;

                    -  ҳунармандчилик фаолиятининг кўплаб турлари узоқ йиллар
             давомида эҳтиёжнинг йўқолиши таъсирида унутилиб, айрим турлари
             эса  барқарор  эҳтиёж  мавжудлиги  сабабли  давом  этиб  ва
             такомиллашиб бормоқда ва ҳ.к.

                    Юқоридаги           фикр-мулоҳазалардан               келиб       чиққан       ҳолда,
             ҳунармандчилик  фаолиятига  қуйидагича  таъриф  бериш  мумкин:
             ҳунармандчилик  –  бу  ижодий  ва  бадиий-миллий  ёндашув,

             анъанавийлик  каби  ўзига  хос  белги  ва  хусусиятларига  эга,  якка
             тартибда  ёки  кичик  жамоа  асосида  ташкил  этилувчи,  юқори
             технологик ҳамда оммавий саноатлашган ишлаб чиқариш тавсифига



                                                           52
   49   50   51   52   53   54   55   56   57   58   59