Page 57 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 57
2. Темурийлар Уйғониш даври (Темур давлатида маданий ҳаёт,
илмий фаолият ва бадиий ижоднинг гуллаши назарда тутилган)
буюк соҳибқироннинг ҳаётлигадаёқ вужудга келди. У Самарқандга
Шарқнинг турли бурчакларидан келтирилган энг яхши
ҳунармандлар ва олимларни йиғиб, бунинг учун том маънода
пойдевор ясади.
3. Амир Темур даврига оид тадқиқотларни вақт ва макон
нуқтаи назаридан асарнинг хусусиятига қараб таркибан гуруҳларга
бўлиб таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ, чунки:
- биринчидан, ўтган йиллар давомида Амир Темур шахси ва
унинг фаолиятига қизиқишлар асосида ёзилган асарлар услуб ва
жанр жиҳатидан фарқланади, бу эса табиийки, тадқиқотчининг
изланишларида мураккаблик туғдиради, биз учун илмий-тарихий
ҳамда таҳлилий жиҳатдан ёзилган асарлар муҳим, уларни гуруҳлаш
асосида ажратиб олиш кейинги тадқиқотчиларнинг изланишларига
енгиллик яратади;
- иккинчидан, хорижий давлатлардан фарқли ўлароқ,
Ўзбекистон Амир Темур ва Темурийлар давридан то бугунгача
тарихан турли хил зиддиятли босқичларни босиб ўтди, бу эса
табиийки, кўплаб илмий-тарихий манбаларни талон-тарож қилиши,
йўқ бўлишига сабаб бўлди, шунгдек, илм-фан соҳасига, хусусан
мавзу доирасида изланишлар олиб борилишига ўз салбий таъсирини
кўрсатди. Натижада эса, кўплаб тарихий аҳамиятга эга
маълумотларни хорижий манбалар орқали тиклашни ёки унга
ойдинлик киритишни тақозо қилмоқда;
- учинчидан, юртимизнинг ХХ асрда СССР таркибида
мустамлака мамлакат амал қилиши билан бирга бой тарихимизни
йўққа чиқаришга бўлган уринишлар бошқа тарихий даврлар
қаторида Амир Темур ва Темурийлар даврини танқидий жиҳатдан
тадқиқ этишга туртки бўлди. Ушбу даврда ёзилган аксарият
асарлардаги танқидий мулоҳазалар тадқиқотчининг чалғишига сабаб
бўлади;
- тўртинчидан, Ўзбекистоннинг мустақил бўлиши, бой
тарихимизни қайта тиклашга ва бунга бевосита кўмак берувчи
тарихий манбаларни ўрганишга, шунингдек Амир Темур ва унинг
аждодларининг ижтимоий-сиёсий ҳамда иқтисодий соҳаларда олиб
борган ислоҳатларини холисона ўрганишга шароит яратди. Бу эса
илмий-тарихий тадқиқотларнинг кўпайишига сабаб бўлди;
55