Page 60 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 60

экспортини  кўпайтириш  манбаи  сифатида  қаралмоқда.  Қизиғи
             шундаки,  ривожланаётган  мамлакатларда  кўплаб  ҳунармандлар

             давлат  томонидан  етарлича  эътибор  берилмаганлиги  сабабли  ўз
             фаолиятларини тўхтатаётган бир пайтда ривожланган мамлакатларда
             кўплаб  ёшлар  ҳунармандчиликка  инқироздан  кейинги  даромад
             олишнинг ноёб манбаи сифатида қарамоқда                     134 .

                    Халқаро  доирада  бу  соҳани  қўллаб-қувватлаш  ҳамда  ҳимоя
             қилишда  бир  қатор  халқаро  ташкилотлар  яқиндан  ёрдам  беради.
             Ҳунармандчилик фаолиятига муносабат эса ушбу ташкилотларнинг

             ўзига хос хусусияти ва мақсадли ислоҳотларига қараб бир-биридан
             фарқ  қилади.  Масалан,  ЮНЕСКО  ва  Халқаро  меҳнат  ташкилоти
             фаолияти          доирасидаги            тафовутлар          улар        фойдаланадиган
             ҳунармандчилик тушунчасининг тафовутини кўрсатади.

                    Ҳунармандчиликнинг таърифи ҳақида икки томонлама талқин
             юзага келади:
                    1. Номоддий маданий мерос сифатидаги ҳунармандчилик.

                    2. Маданий ва ижодий саноат сифатидаги (Cultural and creative
             Industries – CCI) ҳунармандчилик.
                    ЮНЕСКО             ташкилоти          ҳунармандчиликни               маданий         ва

             иқтисодий  ҳаётнинг  ажралмас  қисми  сифатида  қараб,  унинг
             мақомини сақлаш, мустаҳкамлаш ва таъминлаш ҳамда дунё бўйлаб
             ҳунармандлар  ўртасида  ўзаро  дўстона  муносабатларга  тарғиб

             қилишга  асосий  эътиборни  қаратади.  Шунингдек,  ҳунармандларни
             рағбатлантириш,  ёрдам  бериш,  уларнинг  халқаро  доирада  тан
             олиниши йўлида алоҳида маданий ва миллий келиб чиқиши ва урф-
             одатларини  инобатга  олган  ҳолда  турли  тадбирларни  амалга

             оширишга ташаббус кўрсатади                135 .
                    Шу  билан  бирга  ҳунармандчилик  фаолиятини  саноатнинг
             таркибий  кўриниши  сифатидаги  хусусиятларини  инобатга  олиб,

             ушбу  соҳани  қўллаб-қувватлашга  қаратилган  алоҳида  ташкилотлар
             ҳам  вужудга  келди  (Америка  Ҳунармандлар  Кенгаши,  Жаҳон
             Ҳунармандлар  Кенгаши)             136 .  Жаҳон  ҳунармандлар  Кенгаши  (World
             Craft  Council)  1964  йилда  Белгияда  нодавлат-нотижорат  ташкилот

             cифатида ташкил этилган ва бой маданий меросни асраб-авайлаш ва
             ривожлантириш  учун  семинарлар,  конференциялар  ва  кўргазмалар



                134   Mignosa  A.,  Kotipalli  P.  2019.  A  Cultural  Economic  Analysis  of  Craft.  Switzerland.  Springer  Nature
             Switzerland AG. 3-p.
                135  https://en.unesco.org/partnerships/non-governmental-organizations/world-crafts-council
                136   Mignosa  A.,  Kotipalli  P.  2019.  A  Cultural  Economic  Analysis  of  Craft.  Switzerland.  Springer  Nature
             Switzerland AG. 5-6 pp.
                                                           58
   55   56   57   58   59   60   61   62   63   64   65