Page 65 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 65
2.1-жадвал
Ҳунармандчилик маҳсулотлари экспортининг географик
минтақалар бўйича тақсимоти. млрд. фунтстерлинг 150
№ Ҳамкорлар Ҳунармандчилик
маҳсулотлари
Жаҳон бўйича 4 848
1. Европа 2 029
Европа иттифоқи 1 056
Европанинг қолган ҳудудлари 972
2. Америка Қўшма Штатлари 651
3. НАФТА 646
4. Лотин Америкаси & Кариб ороллари 5
5. Осиё 2056
6. Океания 15
7. Африка 98
Хитой ҳунармандчилиги бутун жаҳон миқёсида ўз ўрнига эга
бўлиб, Хитойнинг узоқ ўтмишга бориб тақалувчи бой тарихини,
ажойиб маданиятини, бадиий ва эстетик қадриятларини ўзида акс
эттиради. Минг йиллар давомида қишлоқда яшовчиларнинг ҳаёти
Хитойнинг анъанавий ҳунармандчилик маданиятини шаклланиши ва
ривожланишига туртки бўлган. Хитой Халқ Республикасининг
дастлабки тарихий ўтиш даврида (1949-1957), Хитой ҳукумати
«Саноат машиналари эвазига ҳунармандчиликдан фойдаланиш»
шиори билан чиқди ва ўзининг экспорт афзаллиги билан Хитой
ҳунармандчилиги миллий иқтисодиётни ривожлантиришда
ҳаракатлантирувчи кучга айланди. Маданий инқилобдан кейин 70-
80-йилларда Хитой ҳукумати ҳунармандчиликни қайта тиклашга
катта эътибор берди. 1979 йилда «Ислоҳот ва Очилиш» сиёсати
туфайли ушбу сектор ривожланиш учун янги имкониятлар ва
замонавий жамиятнинг янги муаммоларига дуч келди. Шундай
қилиб, ҳукумат 1997 йилда ҳунармандчиликни изчил
ривожлантириш учун анъанавий ҳунармандчилик ва санъатни ҳимоя
қилиш тўғрисидаги низомни эълон қилди, бу қоидалар жуда муҳим
ва Хитой ҳунармандчилиги ривожланиш тарихида бурилиш нуқтаси
бўлди 151 .
150 https://www.gov.uk/government/statistics/dcms-sectors-economic-estimates-2017-trade.
151 Jiang L. 2019. Crafts in China. Springer International Publishing. https://www.springerprofessional.de/crafts-in-
china/16797678.
63