Page 67 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 67

кўра,  «Анъанавий  ҳунармандчилик  ва  санъат»  шакли  ва  маҳорати
             жиҳатидан  юз  йилдан  ортиқ  даврий  босқични  ўз  ичига  олиб,  бу

             ҳунармандчилик турлари авлоддан-авлодга ўтиб бориши, ўзига хос
             тўлиқ  техник  жараёнларга  эга  бўлиши,  фақат  табиий  хом  ашё
             фойдаланиши,  миллий  услуб ва  маҳаллий хусусиятларни ўзида акс
             эттириши,  шунингдек,  ички  ва  ташқи  соҳаларда  юқори  обрўга  эга

             бўлиши керак       154  (2-модда).
                    Иккинчидан,  «янги  ҳунармандчилик  ва  санъат»  Хитойда
             расмий таърифга эга эмас. Аммо Хитой ҳунармандчилик соҳасидаги

             изланишлар  натижасида  уни  янги  хом-ашёлар,  янги  технологиялар
             ва  янги  мазмун-моҳиятга  эга  деб  тавсифлаш  мумкин.  Гарчи  «янги
             ҳунармандчилик  ва  санъат»  ҳали  ҳам  Хитойнинг  анъанавий
             маданияти асосида амал қилиши керак бўлсада, у янги турмуш тарзи

             ва  истеъмолчиларнинг  дидига  мос  келиши  керак.  Бундан  ташқари,
             «янги  ҳунармандчилик  ва  санъат»  нинг  ўзига  хос  хусусияти  бозор
             билан  боғлиқ  бўлиш  билан  бирга  «анъанавий  ҳунармандчилик  ва

             санъат»  нинг  муҳим  қадриятларини  сақлаб  қолади,  шунингдек,
             илғор  ускуналар,  бошқарувнинг  янги  усуллари  ва  янги  ижодий
             ғояларни импорт қилади.

                    Учинчидан,  «замонавий  ҳунармандчилик  ва  санъат»  ўхшаш
             хусусиятлари  туфайли  «тасвирий  санъат»  билан  чамбарчас
             боғлиқдир.  Ушбу  соҳа  вакиллари  юксак  ижодий  тафаккур  ва

             мураккаб         кўникмаларга           эга      бўлиш        билан       бирга       бошқа
             ҳунармандлардан  фарқ  қилади,  чунки  улар  ўзларининг  шахсий
             тажрибалари  ва  ҳис-туйғуларини  ифода  этишни  истайдилар  ва  ўз
             ролларини юксак санъат даражасига олиб чиқадилар                        155 .

                    Хитой ҳукумати  ҳунармандчилик  анъаналарини сақлаб қолиш
             ва ривожлантириш учун сўнгги йилларда кўпроқ эътибор бермоқда.
             Хитой  Халқ  Республикаси  Давлат  Кенгаши  ҳунармандчиликни

             ривожлантириш  ва  қўллаб-қувватлашда  барқарор  институционал
             тизимни жорий қилди. (9-илова)
                    Бироқ,  Хитой  ҳунармандчилиги  ривожлантиришда  муаммолар
             ҳам  йўқ  эмас.  Хитой  Халқ  Республикаси  Давлат  Кенгаши  ҳамда

             Молия ва Маданият вазирликлари бу борадаги ислоҳотларни амалга
             оширишда  баъзи  масалалар  бўйича  ўзаро  ёндашувларнинг




                154  传统工艺美术保护条例 (1997年5月20日中华人民共和国 国务院令第217号发布,自发布之日起施行.
                第二条 http://www.artchn.com/collect/law/artchn_95738.html
                155  Jiang L. 2019. Crafts in China. Springer International Publishing. https://www.springerprofessional.de/crafts-in-
             china/16797678.
                                                           65
   62   63   64   65   66   67   68   69   70   71   72