Page 68 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 68

фарқлилиги,              ресурсларни             тақсимлаш              ва        комплекс
             режалаштиришнинг  йўқлиги  сабаб  жиддий  муаммоларга  ҳам  дуч

             келмоқда.  Шунингдек,  баъзи  ҳунармандчилик  ташкилотлари
             молиявий ёрдамга эга эмаслар ва ҳунармандлар улардан ҳеч қандай
             манфаат  кўрмайдилар.  Хитойнинг  тўртдан  бир  вилоятидагина
             расмий  қоидалар  ва  меъёрлар  мавжуд  холос.  Хитой  ҳукумати

             ҳунармандчилик  доирасида  жуда  кўп  ишларни  амалга  амалга
             оширган  бўлса  ҳам,  Хитойда  ҳунармандчилик  тизимини  ташкил
             қилиш ҳали ҳам кўплаб муаммоларга дуч келмоқда.

                    Хитойда  ҳунармандчилик  бўйича  кадрлар  тайёрлашда  таълим
             алоҳида  аҳамият  касб  этади.  Ўтмишда  асосан  ҳунармандлар
             авлоддан  авлодга  ёки  «уста-шогирд»  мактаблари  орқали  етишиб
             чиққан бўлса, сўнгги 100 йил ичида ҳунармандчилик бўйича таълим

             тизими  йўлга  қўйилди,  яъни  коллеж  ёки  университетларда
             ҳунармандчилик  соҳаларига  ўқитилди.  1949  йилдан  бошлаб
             ҳунармандчилик  таълимининг  ривожланиши  уч  босқичда  амал

             қилди   156 . (10-илова)
                    Хитойда  ҳунармандчиликни  давлат  томонидан  қўллаб-
             қувватлашнинг  яна  бир  эътиборга  молик  жиҳати  шундаки,

             «анъанавий          ҳунармандчилик              ва     санъат»        ни      сақлаш        ва
             ривожлантириш  борасида  1954  йилдан  бери  ҳунармандларнинг
             кучли  билим,  пухта  маҳорати  ва  ўзига  хос  такрорланмас

             тажрибасига  қараб  мукофотлаш  тизими  йўлга  қўйилган,  яъни,
             «Қадимий  ҳунарманд»  ва  «Хитой  ҳунарманд  устаси»  унвонлари
             таъсис  этилган.  Миллий  даражадаги  унвон  учун,  «Анъанавий
             ҳунармандчилик  ва  санъатни  ҳимоя  қилиш  тўғрисида»  ги  низомга

             мувофиқ, ҳунарманд маълум сифат хусусиятларига жавоб бериши ва
             узоқ  вақт  давомида  ҳунармандчилик  билан  шуғулланган  бўлиши
             керак.  «Хитой  ҳунарманд  устаси»  миллий  даражадаги  мукофотлар

             олти маротаба берилган (1979, 1988, 1993, 1997, 2006 ва 2011).
                    Япония  ҳам  ҳунармандчилик  ва  уни  қўллаб-қувватлаш
             борасида  энг  етакчи  мамлакатлардан  бири  ҳисобланиб,  бу  борада
             ҳам маданий, ҳам иқтисодий сиёсат олиб борилади.

                    Япон луғатида ғарб фалсафаси кириб келгунга қадар «санъат»
             (Bijutsi  157 )  деган  сўз  мавжуд  бўлмаган.  Лекин,  «ҳунармандчилик»




                156  Jiang L. 2019. Crafts in China. Springer International Publishing. https://www.springerprofessional.de/crafts-in-
             china/16797678.
                157  美術 (bijutsi) – san`at, tasviriy san`at.
             https://www.tanoshiijapanese.com/dictionary/entry_details.cfm?entry_id=46892
                                                           66
   63   64   65   66   67   68   69   70   71   72   73