Page 56 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 56
Юқорида қайд этилган фикр ва мулоҳазаларни атрофлича
таҳлил қилиш билан бирга ҳунармандчиликнинг ривожланиш шарт-
шароитларига чуқурроқ эътибор қарасак, давр ва макондан қатъий
назар умумий аҳамиятга эга бўлган таъсир қилувчи омилларни бир
тизимга солиш мумкин. (7-илова)
Таъкидлаш лозимки, ҳунармандчиликка назарий-услубий
ёндашув энг аввало унинг турли давлатларда шаклланиш ва
ривожланиш хусусиятларига чамбарчас боғлиқ бўлади.
Ҳунармандчилик фаолияти бошқа фаолият турларидан фарқли
ўлароқ жуда яшовчан бўлиб, ўз маданий тарихига эга бўлган ҳар
қандай мамлакатларда асрлар оша сақланиб боради. Бу эса мамлакат
ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга.
1-боб бўйича хулосалар
Амир Темур иқтисодий сиёсатида ҳунармандчилик фаолиятини
ривожлантирилишини тадқиқ этишнинг назарий-услубий асослари
ва ретроспектив жиҳатларини таҳлил қилиш асосида биз қуйидаги
хулосаларга келдик:
1. Амир Темурнинг ҳунармандчилик фаолиятини ижтимоий-
иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлашига қуйидаги шарт-
шароитлар сабаб бўлди дейиш мумкин:
- бу даврда феодал жамият таркибида ҳунармандчилик ва
савдо-сотиқни алоҳида тармоқ сифатида шаклланиши;
- Чингизийлар даврида узоқ вақт ижтимоий-иқтисодий
беқарорликни ҳукм суриши;
- мамлакатнинг моддий жиҳатдан қашшоқлашуви;
- ҳарбий юришлар учун қурол-аслаҳа ва жиҳозларга
эҳтиёжнинг ортиб бориши
ижтимоий табақа вакиллари ва аҳолининг моддий ва номоддий
неъматларга бўлган эҳтиёжининг ортиши;
- хорижий давлатлар билан савдо-сотиқ муносабатларининг
йўлга қўйилиши;
- Буюк ипак йўлига эгалик қилишга даъвогарлик;
- аҳоли бандлиги ва даромадларни ошириш;
- маҳаллий бозорни товар ва хизматлар билан тўйинтириш;
- пойтахт ва қўл остидаги давлатларни обод қилишга
интилиш.
54