Page 46 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 46

Ўша  давр  Хитой  манбаларидан  бири  “Мин  ши  лу”  да  1389-1398
             йиллар оралиғида Хитойга Амир Темур номидан тўққиз марта элчи

             келганлиги  қайд  этилган.  Хитой  солномаларида  1403-1449  йиллар
             давомида  Хитойга  Самарқанддан  ўттиз  уч  марта  ва  Ҳиротдан  ўн
             тўрт  марта  элчилар  жўнатилганлиги  қайд  этилган                     102 .  Кастилия  ва
             Лион қироли Генрих III, Франция ҳукмдори Карл VI, Англия қироли

             Генрих IV ва бошқа мамлакатлар ҳукмдорлари саройларига элчилар
             юбориб,  мутаносиб  равишда  испаниялик,  франциялик,  англиялик,
             хитойлик  ва  бошқа  бир  қатор  –  жами  йигирмадан  ортиқ  хорижий

             давлатлар элчиларини ўз салтанатида қабул қилгани ва ўзаро савдо
             муносабатлари  йўлган           103 .  Айни  вақтда  шуни  ҳам  айтиш  керакки,
             Амир  Темур  одатда  Европа  мамлакатларига  масиҳийлик  дини
             пешволарини  элчи  қилиб  юборган.  Франсиско,  Франсиско  Садру,

             Султония  шаҳри  архиепископи  Иоанн  Франция  ва  Англия
             қиролларига  Соҳибқироннинг  мактубларини  олиб  борган.  Айтиш
             жоизки, Эрондаги Султония шаҳрининг архиепископи Жан (Иоанн;

             айрим  нашрларда  Иоанн  де  Галонифонтибус  деб  ҳам  айтилади).
             Соҳибқироннинг  элчиси  бўлган,  унинг  «Амир  Темур  ва  унинг
             саройи  ҳақида  хотиралар»  (Memoires  sur  Tamerlan  et  sa  cour)

             асарининг  «Темурбейнинг  салтанати  ва  шаҳарларидаги  тартиб-
             қоидалар  хусусида»  деб  номланган  бобида,  савдо  муносабатлари
             борасида  қуйидагиларни  эътироф  этади:  «У  ўз  фуқароларига  бир

             қанча  солиқ  ва  тўловлар  жорий  этган  бўлса-да,  ажнабий
             тужжорларга катта эътибор кўрсатади ва уларни, айниқса, фаранглар
             ва  насораларни  рағбатлантиради,  салтанати  ҳудудида  уларнинг
             хавфсизликларини таъминлайди. У кўп масканларда олинадиган жон

             ва  туз  солиқларини  бекор  қилди ва бу солиқлар  фақат  йирик
             шаҳарларда  олинсин,  деб  фармон  берди.  У  салтанатининг  барча
             ҳудудларида  тужжорлар  ҳаётига  хавф  соладиганларга  шафқатсиз

             жазо  тайинлади:  тужжорларни  талаган  ўлка  аҳли  унга  (тужжорга)
             таланган  мол  қимматини  икки  баробар  қилиб  қайтаради  ёхуд
             салтанат  хазинасига  тужжор  йўқотган  мол-мулк  қимматининг  беш
             баробари миқдорида жарима тўлайди»                   104 .






                102   Ўша  асар.  121-б.;  Абдураззоқ  Самарқандий.  Матлаи  саъдайн  ва  мажмаи  баҳрайн.  II-  жилд,  биринчи
             қисм, 1405-1429 йиллар воқеалари. – Т.: Ўзбекистон, 2008. 222-223 бетлар.
                103  Саидқосимов С. (раҳбар), Аҳмедов А., Аҳмедов Б. ва бошқалар. Амир Темур жаҳон тарихида. Тошкент,
             2001. 125-129 бетлар.
                104  Иоанн. Амир Темур ва унинг саройи ҳақида хотиралар. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетасининг
             2005 йил 20-сони. www.kh-davron.uz.
                                                           44
   41   42   43   44   45   46   47   48   49   50   51