Page 43 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 43
95
А.Вамбери ўз асарларида Самарқанд ташқи савдо соҳасида юксак
мавқега эга эканлигини атрофлича ифодалаб, хорижий давлатлар
билан ўзаро айирбошланган ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳақида
маълумот берганлар. Бу ва бошқа асарларда экспорт ва импорт
қилинган маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни умумлаштириш
асосида қуйидаги жадвал шаклланди (1.1-жадвал).
Ушбу турли иқлимларнинг моллари Самарқанд бозорларида
той-той бойланиб, Осиёнинг энг катта шаҳарларига ва буюк йўл
орқали ғарбий Европага жўнатилар эди. Савдогарлар бир йўл билан
Хоразм, Астробод, Нижний Новгород, Москва йўли билан Генза
кўлига борар эди. Иккинчи Ҳирот – Қазвин – Табриз – Трабзун йўли
билан генуяликларнинг, венецияликларнинг, пизаликларнинг савдо
кемаларига тушиб, Европага етарди. Ниҳоятда қўрқинчли, серуруш
замонлар бўлишига қарамай, Темур ҳокимиятининг сояси тушган
ерларнинг барчасида савдо жуда жонли ва хавфсиз эди. Испания
96
элчилари бунга ишонч хосил қилганлар .
Шунингдек, савдогарлар ким ва қайси динга мансуб бўлишидан
қатъий назар уларга ҳурмат кўрсатиб, ўз салтанатида эмин-эркин
юришлари ҳамда ўз эътиқодларига риоя қилишлари, черковга бориб
ҳамма насронийлар бажарадиган амаларни бажаришлари учун барча
97
шароитларни яратиб берган .
ХV асрнинг биринчи ярмида мамлакатнинг иқтисодий равнақ
топиши, айниқса, ҳунармандчилик ва ички савдонинг тараққий
этиши маълум даражада ўша кезлар ўтказилган пул ислоҳотларига
ҳам боғлиқдир. Амир Темур замонида унинг салтанатига қарашли
қирққа яқин шаҳарда, жумладан, Самарқандда пул зарб қилиниб, бу
корхоналар даромадларининг тўртдан уч қисми хазинага
98
ажратилган . Аввалига Амир Темур, сўнгра темурийлар мамлакатда
ягона пул бирлигини жорий этганлар. Амир Темур вазни олти
граммлик «танга» ва оғирлиги бир ярим граммлик “мири” деб
юритилувчи икки хил кумуш тангаларни зарб эттирган. Улар
Мовароуннаҳр, Хуросон, Эрон, Озарбайжон ва Ироқнинг қирқдан
95 Руи Гонсалес де Клавихо. Самарқандга – Амир Темур саройига саёҳат кундалиги (1403-1406 йиллар). –
Т.: Ўзбекистон. 2010. 174-бет; Vámbéry A. History of Bokhara from the earliest period down to the present.
London. Henry S. King & Co. Corniiill & Paternoster Row. 1873. 160-211 pp.
96 Arminius Vámbéry. History of Bokhara from the earliest period down to the present. London. Henry S. King &
Co. Corniiill & Paternoster Row. 1873. 160-211 pp.
97 Иоанн. Amir Temur va uning saroyi haqida xotiralar. 19.07.2017.
http://kh-davron.uz/kutubxona/uzbek/tarix/jan-ioann-amir-temur-va-uning-saroyi.html .
98 Саидқосимов С. (раҳбар), Аҳмедов А., Аҳмедов Б. ва бошқалар. Амир Темур жаҳон тарихида. Тошкент,
2001. 108-б.
41