Page 41 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 41
салтанатининг (бунда Мовароуннаҳр пойтахти Самарқанд шаҳри
назарда тутилган) ўзидан келтирилган моллар сотилади. Шаҳарга
келтирилган барча молларни бир сафда тартиб билан жойлаштириб
сотадиган кенг жой шу пайтгача йўқ эди. … Кўчанинг икки
томонига дўконлар ўрнатилди, ҳар бир дўкон олдида мармар билан
қопланган баланд курсилар ўрнатилди. Дўконлар иккита хонадан
иборат эди. Кўчанинг тепаси гумбаз шаклида ёпилган бўлиб,
ёруғлик тушиб турадиган туйнукчалар қўйилган, қурилиш тугаши
биланоқ, тайёр дўконларда тижорат аҳли ҳар хил моллар билан савдо
қила бошладилар. Шу йили (1404 йили – тарж.) июн ойида Камбалек
(Хонбалиқ, яъни Пекин) шаҳридан қарийб саккиз юз туядан иборат
90
ташкил топган савдо карвони Самарқандга келди” .
Шунингдек, Клавихо Самарқанд ниҳоятда бой шаҳарлар
сирасига киришини батафсил таърифлаган: Шаҳарнинг бойлиги
озиқ-овқатларнинг мўл ва арзонлигидагина эмас. Бу ерда кўплаб
ишлаб чиқариладиган атлас, кимхоб, сандал, тафта ва терсенал
сингари шоҳи газламалар, мўйна ва шоҳидан тайёрланадиган
астарликлар, упа-елик ва (бошқа) пардоз моллари, зиравор-
дориворлар, зарҳал ва кўк ложувард бўёқлар, бошқа нарсалар ҳам
91
мўл-кўл эди” . Ушбу фикрларни Султония архиепископи Иоанн де
Галонифонтибус ҳам тасдиқлаб, Самарқанднинг ижтимоий-
иқтисодий манзарасини, савдо-сотиқ муносабатлари ҳамда турли
ижтимоий табақага мансуб вакилларнинг туриш-турмуши ҳақида
92
атрофлича маълумот беришга ҳаракат қилган .
Амир Темур дунё савдогарлар билан обод бўлади, деб
ҳисоблаган. Шунга кўра, у ҳукмронлик қилган ҳудудларда савдони
ривожлантириш мақсадида бир қатор тартиб-қоидалар жорий
қилган. (1.10-расм) Шу билан бирга вақти-вақти билан олимлар ва
ҳукумат вакилларини чекка ҳудудларга бириктириб, раият аҳволини
ўрганишларини ва ҳақиқий вазият тўғрисида очиқ-ойдин ахборот
беришларини талаб қилган. Бу фикримизга Низомиддин Шомийнинг
“Зафарнома” асаридан олинган қуйидаги парча яққол мисол бўла
олади: “Амир Соҳибқирон бир гуруҳ таниқли ва диёнатли
олимлардан танлаб, уларнинг ҳар бирини девони аъло томонидан
бир амин билан мамлакат чеккаларидан бирига номзод қилди, токи
90 Руи Гонсалес де Клавихо. Самарқандга – Амир Темур саройига саёҳат кундалиги (1403-1406 йиллар). –
Т.: Ўзбекистон. 2010. 202-bet.
91 Ўша асар, 193-b.
92 Иоанн. Амир Темур ва унинг саройи ҳақида хотиралар. 19.07.2017. http://kh-
davron.uz/kutubxona/uzbek/tarix/jan-ioann-amir-temur-va-uning-saroyi.html .
39