Page 42 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 42

улар  тайин  этилган  томонга  жўнаб,  мамлакат  ишларининг  тагига
             етсинлар,  агарда  бирорта  мазлумга  зиён  етган  бўлса  ёки  бирон

             ожизга зўравонлик раво кўрилган бўлса, зарар тиканини мазлумлар
             оёғидан  чиқариб,  улардан  зўрлик  билан  олинган  нарса  исбот
             қилинса,  ўша  томонда  бўлган  хазина  молидан  уларга  қайтариб
             берсинлар,  бўлган  аҳволни  ёзиб  қайтсинлар  ва  арз  иззатгоҳига

             етказсинлар,  токи  бундан  кейин  у  (зулм)  қоидаларини  улардан
             йироқлаштирсинлар.  ...Ҳар  ким  нимани  билса,  бехавотир  бизнинг
             арз  иззатгоҳимизга  етказсин,  ҳар  нарсаки,  мамлакат  ислоҳи  унга

             алоқадор  ва  мазлумлар  бошидан  зарарни  даф  этиш  унга  боғлиқ
             бўлса,  у  ҳақда  бизга  етказишда  бепарволик  қилмасин,  эътимод  ва
                                                             93
             тўла ишонч билан очиқ кўрсатсин” .



                                          Карвон йўллари кенгайиб ҳамда ободонлаштирилиб, хавфсизлик
                                          таъминланган
                                          Карвон йўлларида  ёмчилик (аравакашлик) хизмати ҳарбий интизомга
                                          бўйсундирилди.  Ҳар 30 чақирим масофада  отлар ва аравакашлар йўловчи ва
                                          савдогарларга хизмат кўрсатиш учун тайёр турган
                                          Барча ҳукмронлик остидаги ҳудудларда қаттиқ интизомга бўйсундирилган
                                          тезкор йўл-алоқа хизмати жорий қилинган. Хаттоки, халқаро ва хукумат
                        САВДО             аҳамиятига эга вакилларнинг отлари ҳориб қолса, ҳар қандай маҳаллий
                 МУНОСАБАТЛАРИНИ          йўловчи отлиқ, шоҳ саройидан бўлса ҳам отини беришга мажбур бўлган
                  РИВОЖЛАНТИРИШ           Хорижлик савдогарларни жалб қилиш мақсадида уларга турли солиқ
                    ИСЛОҲОТЛАРИ           имтиёзлари қўлланган
                                          Маҳаллий вазият туфайли зарар кўрган савдогарларга йўқотган молининг
                                          икки баробарида  қилиб моли қайтарилган ёки давлат хазинасига беш
                                          баробар қилиб жарима тўланган
                                          Ижтимоий (савдо ва хизмат ) масканларга масъул вакиллар хатога йўл қўйса
                                          ёки ўз касбини суистеъмол қилса, ким бўлишидан қатъий назар қаттиқ
                                          жазоланган, жазо асосан жарима шаклида белгиланган.
                                          Барча шаҳарлар ва ўлкалар ҳар йили даромадларининг ўндан бири ёки
                                          чорагини салтанат хазинасига топширганлар. Бу иш билан  ғазначилар ва
                                          нозирлар шуғулланган.
                                          Ижтимоий аҳамиятга эга давлат ишлар билан шуғулланувчи аёнларига
                                          асосан пул шаклида маош эмас, балки, ер-мулк ҳамда туҳфалар бериш
                                          тартиби амал қилган
                1.10-расм. Савдо муносабатларини ривожлантириш учун белгиланган
                                                                      94
                                                 тартиб-қоидалар

                    Унинг даврида Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари, Европанинг
             олис  юртлари  –  Испания,  Франция  ва  Англия  билан  сиёсий-

             иқтисодий  муносабатлар  кенгайган.  Айниқса,  Хитой,  Ҳиндистон,
             Эрон,  Русия,  Волга  бўйи  ва  Сибир  билан  савдо-сотиқ  ишлари
             мунтазам  йўлга  қўйилган.  Испан  элчиси  Руи  Гонсалес  де  Клавихо,




                93  Низомиддин Шомий. Зафарнома. – Т.: Ўзбекистон. 1996 йил, 369-370-бетлар.
                94  Олиб борилган тадқиқотлар асосида муаллиф томонидан тузилган.
                                                           40
   37   38   39   40   41   42   43   44   45   46   47