Page 37 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 37

Заҳириддин  Муҳаммад  Бобур  ҳам  ўз  хотираларида  буни
             тасдиқлаб,  Амир  Темур  замонида  Самарқанд  буюмларини  сотишга

             ихтисослаштирилган савдо расталари бўлганини тилга олади. Унинг
             ёзишича:  «…  бу  шаҳрда  бир  хусусият  борким,  ўзга  кам  шаҳрда
             андоқ  бўлгай.  Ҳар  ҳирфгарнинг  бир  бошқа  бозори  бор,  бир-
                                                                        83
             бирларига маҳлуб эмастур, тавр расмедур» .
                    Соҳибқирон  мамлакат  иқтисодиётини  тўғри  йўлга  қўйиш,
             аҳолининг моддий ва маънавий фаровонлигини ошириш учун имкон
             қадар  адолатли  сиёсат  олиб  боришга  ҳаракат  қилган.  Бу  йўлда

             бошқарув         тизимига         алоҳида        эътибор         билан       ёндашганини
             маълумотларни ўрганиш жараёнида гувоҳ бўлиш мумкин. (1.9-расм)

                                           БОШ ВАЗИР – ДЕВОНБЕГИ





                      1. Мамлакат         2. Сипоҳ                                4. Салтанат
                       ва раъият        вазири, яъни          3. Тижорат           ишларини
                       ишлари           ҳарбий ишлар            вазири             юритувчи
                    бўйича вазир        бўйича вазир                                 вазир


                                 Чегара вилоятлари ва тобеъ мамлакатлар ишларини

                                  назорат қилиб туриш учун махсус уч нафар вазир


                                  Ислом ва        кирим-чиқим ва
                                                     Салтанат

                  Арзбеги          ажрим          ҳаражатларини         Махсус          Мажлис
                                                                         котиб
                                                                                        котиби
                                                     қайд этиб
                                   қозиси          борувчи котиб

                                                                                                      84
                 1.9-расм. Амир Темур салтанатининг бошқарув тизими тузилмаси

                   Юқорида, қайд этилган чизмага изоҳ берсак:
                   1.  Мамлакат  ва  раият  ишлари  бўйича  вазир  мамлакатнинг
             муҳим  ва  кундалик  ишларини,  раият  аҳволини,  вилоятлардан

             йиғилган  ҳосил,  солиқ-ўлпонлар,  уларни  тақсимлаш,  кирим-
             чиқимларни,  ободончилик,  аҳолининг  фаровонлиги  ишларини  ва
             мулкни қай тарзда тартибга келтираётганлигини назорат қилган;


                83  Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома. Нашрга тайёрловчилар: П.Шамсиев,  С.Мирзаев. – Т.: 1960.
             107-б.
                84  Олиб борилган тадқиқотлар асосида муаллиф томонидан тузилган.
                                                           35
   32   33   34   35   36   37   38   39   40   41   42