Page 34 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 34
ХIII-ХIV асрларда давлатга қарашли йирик ҳунармандчилик
устахоналарида қуллар меҳнатидан фойдаланилган. Манбаларда
таъкидланишича, шаҳарни четида алоҳида қаср бўлиб, унда
подишоҳнинг хазинаси сақланиши билан бирга ҳарбий фаолият учун
ихтисослашган буюмлар, яъни совут, дубулға, камон, найза ва
бошқаларни ясовчи мингга яқин ҳунарманд асирлар ишлаган.
Улар томонидан ясалган қурол-аслаҳаларни ҳарбий юришларда
иштирок этувчи эътиборли кишилардан тортиб оддий аскарларгача
тартиб бўйича бўлиб берган .
79
Мулкий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳунармандлар гарчи бир бутун
ижтимоий табақага мансуб бўлсаларда, ҳар ҳолда уларнинг сафи
шогирдлик таълимини ўтаган турли табақа фарзандлари ҳисобига
тўлиб боради. Корхона бошлиғи уста деб юритилиб, унинг қўл
остида бир нечта халфа, яъни ёрдамчи ва шогирдлар касб-ҳунар
ўрганар ва ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқарар эдилар.
Одатда шогирдлардан ёрдамчи ишчи кучи сифатида корхонадан
ташқари, уй-хўжалигида ҳам кенг фойдаланилган. Малакали усталар
ҳар кимни ҳам шогирдликка олавермаган ёки шогирдликдан
халфаликка кўтармаган. Ўша даврнинг таниқли усталарига
фақатгина давлатманд хонадонларнинг фарзандларигина шогирд
тушиш имкониятига эга бўлганлар. Таъкидлаш керакки,
ҳунармандлар шаҳарнинг маданиятли табақаси гуруҳига мансуб
кишилар ҳисобланган .
80
Самарқандда ихтисослаштирилган бозор расталари қурилиб,
турли хилдаги ҳунармандчилик маҳсулотлари билан савдо олиб
борилди. Клавихонинг таъкидлашича, йўл бўйидаги барча уйлар
бузилиб, йигирма кун деган кечаю кундуз ишнинг ташкил қилиниши
ҳисобига дўконлар битказилди. Дўконлар икки хонадан иборат
бўлиб, ҳунарманд бир вақтнинг ўзида маҳсулот тайёрлаб, сотиши
мумкин эди .
81
79 Руи Гонсалес де Клавихо. Самарқандга – Амир Темур саройига саёҳат кундалиги (1403-1406 йиллар). –
Т.: Ўзбекистон, 2010. 200-б.; Саидқосимов С. (раҳбар), Аҳмедов А., Аҳмедов Б. ва бошқалар. Амир Темур
жаҳон тарихида. Тошкент, 2001. 304-б.
80 Ибн Арабшоҳ. Амир Темур тарихи (ажойиб ал-мақдур фи тарихи Таймур) II-китоб. Ўзбекистон
Республикаси Фанлар Академияси. – Т.: Фан. 2018. 159-б.; Муҳаммаджонов А. Амир Темур ва Темурийлар
салтанати. – Т.: Қомуслар бош таҳририяти. 1994. 109-110 бетлар.
81 Руи Гонсалес де Клавихо. Самарқандга – Амир Темур саройига саёҳат кундалиги (1403-1406 йиллар). –
Т.: Ўзбекистон, 2010. 193-б.
33