Page 32 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 32
ривожлантиришга катта ёрдам берган . Вақти-вақти билан ўтказиб
74
турилган бундай маросимлар бир томондан ҳукмрон синфлар
шуҳратини намойиш қилишга қаратилган бўлса, иккинчидан
меҳнаткаш халқ оммасининг иштирок этиши билан бу тантаналар
оммавий тус олган.
Темур ўз раиятларидан зулму кулфатни кўтариб, солиғу
тўловларни бекор қилишни ва барча халойиққа фазлу-эҳсон билан
билан муомила этишни буюриб, шаҳар олдидан ҳар бир хосу
авомгаю катта кичикка холи-қудрати етгунча зебу-зийнатга
бурканиб, Самарқанд этагидаги Конигилга чиқиб, тоифа-тоифасига
қараб тартиб билан чодир-ўтовларини тикишни амр қилган.
Тантаналар пайтида ҳар бир ҳунар аҳли ва санъаткор ўз санъатини
намойиш қилишда жидду жаҳд кўрсатиб, бир қамиш тўқувчи фақат
қамишдан мукаммал асбоб-анжомию қурол яроғи билан
75
жиҳозланган бир суворий жангчини ясаб намойиш қилишган . Ибн
Арабшоҳнинг бу танатаналарда турли туман ҳунар ва санъат
аҳлларининг ҳам ўз санъатларини намойиш этганликларини зикр
қилишидан, бу турдаги маросимлар ўша давр ҳунармандчилиги ва
санъати эришган ютуқларнинг ўзига хос бир кўриниши
бўлганлигини ҳам англатади.
Манбаларга кўра, Самарқандга йиғиб келтирилган
ҳунармандларнинг сони, манбаларда таъкидланишича 150 мингдан
зиёд эди. Булар орасида турк, араб, мавр ва бошқа элатлар, насроний
арман, католик юнонлар, наскотинлар, якобитлар, ва ўтга топинувчи
ўзига хос мазҳабдаги насронийлар ҳам бор эди. Улар шаҳар ва
қишлоқларга жойлаштирилиб, ҳунармандлар маҳаллалари ташкил
76
этилган .
Ҳунармандларнинг ҳудудларда жойлашуви ҳам фаолият олиб
бориши ҳунармандчиликнинг тез суръатлар билан ривожланиб
бориши ҳамда маълум бир турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга
74 Руи Гонсалес де Клавихо. Самарқандга – Амир Темур саройига саёҳат кундалиги (1403-1406 йиллар). –
Т.: Ўзбекистон, 2010. 174; 261-бетлар.; Ибн Арабшоҳ. Амир Темур тарихи (ажойиб ал-мақдур фи тарихи
Таймур) I-китоб. – Т.: Меҳнат. 2018. 49-б.; Шарафуддун Али Яздий. Зафарнома. – Т.: Шарқ. 1997. 141; 172;
290-бетлар; Низомиддин Шомий. Зафарнома. – Т.: “Ўзбекистон”, 1996 йил, 393-б.
75 Ибн Арабшоҳ. Амир Темур тарихи (ажойиб ал-мақдур фи тарихи Таймур) I-китоб. – Т.: Меҳнат. 2018.
49-б.
76 Руи Гонсалес де Клавихо. Самарқандга – Амир Темур саройига саёҳат кундалиги (1403-1406 йиллар). –
Т.: Ўзбекистон, 2010. 200-б.; Vambery A. Travels in Central Asia being the account of a journey from Teheran
across the Turkoman desert on the Eastern Shore of the Caspian to Khiva, Bokhara, and Samarcand. London. John
Murray, Albemarle street. 1864. -463 p.; Абдураҳмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти назария ва амалиёт. Дарслик. –
Т.: Фан. 2019. 50-б.; Нерсесов Я. Великий Тамерлан. «Сотрясатель вселенной». -149 c.
31