Page 28 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 28
куни, рамазон ойининг тўртида, тарих саккиз юз бирда, тавушқон
йилда (10.05.1399) яхши соатда устодлар тарҳ солдилар.
Сангтарошлар Форс ва Озарбайжон ва Ҳиндустондин келтуруб
эрдилар, икки юз устодлар ишга машғул бўлуб, беш юз киши тоғқа
бориб тош кесмакка машғул бўлдилар. Ҳар ердаким, меъморлар ва
ҳунармандлар бор эрди, барча анда келиб ишга машғул бўлдилар.
Тош келтурмак учун тўқсон беш занжир пилким, Ҳиндустондин
Самарқанға келтуруб эрдилар, ишга машғул қилдиларким, тоғдин
тош келтурур эрдилар. Ва ҳар иш бошида бир шаҳзода била бир
64
бекни муҳассил қўйди» .
Сурия пиллакаш, тикувчи, тўқувчи, сангтарош, дурадгор, чодир тикувчи, камон-ёй ясовчи,
қуролсоз, қалпоқ ясовчи, наққош, шиша идиш ва чинни ишлаб чиқариш бўйича уста-
ҳунармандлар
Эрон мусаввир, хаттот, созанда, муаррих, меъмор, қурилиш ишлари бўйича
ҳунармандлар билан бирга олимлар ва дин арбоблари
Кичик Oсиё қуролсоз, тўпчи муҳандис, кумушга ишлов берувчи уста, ғишт терувчи, арқон
эшувчи уста ва ҳунармандлар
Ҳиндистон малакали ғишт терувчи меъмор, қурувчи, метал бўйича уста, сангтарош ҳамда
заргар ҳунармандлар
Туркия заргар, мовут ишлаб чиқарувчи, сангтарош ва ўқ-ёй усталари
Табриз ва Хоразм иморатсоз ва наққошлар
Ҳалаб машҳур пахта йигирувчилар
Форс ва сангтарошлар
Озарбайжон
1.5-расм. Хорижий давлатлардан келтирилган ҳунармандлар
65
Мунтазам равишда Самарқандга асирларни олиб келиш
натижасида, аҳоли зичлиги тобора ошиб, унинг этник таркиби
мураккаблашиб боради . Амир Темур бу билан икки мақсадни: бир
66
томондан ўз пойтахтини безатиш учун Осиёнинг энг яхши
усталарини тўплашни, иккинчи томондан, воҳалар ва шаҳарларни
кенгайтириб, Мовароуннаҳр аҳолисини кўпайтиришни кўзлаган эди.
Ушбу даврда ҳунармандчилик фаолиятини олиб бориш, унинг янги
турларини йўлга қўйиш, аҳолининг меҳнатга лаёқатли, лекин ишсиз
юрган қисмига турли касб-ҳунарларни ўргатиш, керак бўлса ўз
64 Шарафуддун Али Яздий. Зафарнома. – Т.: Шарқ. 1997. 221-бет.
65 Олиб борилган тадқиқотлар асосида муаллиф томонидан тузилган.
66 Руи Гонсалес де Клавихо. Самарқандга – Амир Темур саройига саёҳат кундалиги (1403-1406 йиллар). –
Т.: Ўзбекистон, 2010. 200-б.
27

