Page 26 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 26

давлатчилик  анъаналаридан  фарқли  равишда  Амир  Темур  давлат
             бошқарувига  пойдевор  бўлиб  хизмат  қилган  омилларни,  уларнинг

             ўзига  хос  хусусиятларини,  қурултойлар,  мансаб-лавозимларга
             тайинлаш  тартиби,  унвонлар,  суд-ҳуқуқ  тизими,  ҳарбий  тизим  ва
             бошқа          шу        каби        стратегик          тадбирларни             салтанатни
             мустаҳкамлашдаги аҳамиятини очиб беришга қаратади. Тадқиқотчи

             С.Хидиров  эса  ўз  тадқиқотида  Амир  Темур  давлатининг  ташкил
             топиши,  ривожланиши,  бу  давр  ғоя  ва  мафкура,  уларнинг  давлат
             бошқарувига  таъсири,  амалдаги  давлат  бошқарувига  таъсири,

             амалдаги  давлат  бошқарув  шакли,  халқаро  муносабатлар  ҳуқуқи
                                                                   59
             борасида  изланишлар  олиб  борган .  А.А.Тўлаганов  ўзининг
             тадқиқотида  асосан  тузукларнинг  яратилиш  тарихи,  Амир
             Темурнинг давлатни идора этишга доир тамойиллари, тадбирлари ва

             ташкил  этилган  давлат  кенгашларининг  давлатчилик  тарихида
                                                                               60
             тутган  ўрни  масалаларига  эътибор  қаратган .  Б.А.Усмоновнинг
             илмий ишида мавзунинг рус тарихшунослиги масаласи кенг таҳлил

             этилган  бўлиб,  асосан  рус  олимлари  томонидан  ёзилган  асарлар
             таҳлил қилинган. Бу даврда танқидий хулосалар етакчи бўлиб, ушбу
             диссертация  орқали  шўро  даврига  тегишли  манбалар  билан

                                                                                            61
             танишишга ва манзилли мурожаат қилишга ёрдам беради .
                    Ушбу тадқиқотчилардан фарқли ўлароқ Ў.Никбаевнинг «Амир
             Темурнинг  ижтимоий-иқтисодий  қарашлари»  номли  илмий  ишида

             Амир  Темурнинг  мамлакатда  олиб  борган  ижтимоий-иқтисодий
             тадбирлари,  бу  даврда  ҳунармандчилик,  савдо-пул  муносабатлари,
             қишлоқ  хўжалигининг  ривожланиши  ҳамда  ташқи  иқтисодий
             ислоҳотлари  борасидаги  маълумотлар  умумий  тартибда  ёритиб

             берилган .
                         62
                    Юқорида қайд этилган маҳаллий илмий тадқиқотлар қаторида
             бошқа  диссертацияларни ўрганиш жараёнида шунга амин бўлдикки,

             ушбу  тадқиқотлар  гарчи  иқтисодий  жиҳатдан  тадқиқ  этилмаган
             бўлсада, муаллифнинг ўз тадқиқот мавзусини ёритишда қўл келади



                59   Хидиров  С.  Амир  Темур  давлатининг  ташкил  топиши  ва  давлат  тузуми.  Юридик  фанлари  номзоди
             илмий даражасини олиш учун дисс. – Т.: ТДЮИ. 2002. – 165 б
                60   Тўлаганов  А.А.  Амир  Темурнинг  ўзбек  давлатчилигининг  ривожланишида  тутган  ўрни  ва  мавқеи.
             Юридик фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун дисс. – Т.: ЎРИИВА. 1996. – 150 б
                61  Усмонов Б.А.  Амир Темур ҳаёти ва давлатчилик фаолиятининг Россия тарихшунослигида ёритилиши
             (ХVIII-ХХ  асрлар).  Манбашунослик,  тарихнавислик  ва  тарихий  тадқиқот  усуллари.  Тарих  фанлари  илмий
             даражасини олиш учун ёзилган дисс. –Т.: ФДУ. 2003. – 165 б.// Ferghana in the period of Amir Timur's struggle
             for power (1360-1370) International Journal of Innovative Technology and Exploring  Engineering (IJITEE) ISSN:
             2278-3075, Volume-9, Issue-1, November 2019. Pages 3180-3187. DOI: 10.35940/ijitee. A9155.119119.
                62   Никбаев  Ў.  Амир  Темурнинг  ижтимоий-иқтисодий  қарашлари.  И.ф.н.  илмий  даражасини  олиш  учун
             дисс. – Т.: ТДШИ. 199. – 150 б.
                                                           25
   21   22   23   24   25   26   27   28   29   30   31