Page 24 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 24
ҳунармандларнинг пойтахтга олиб келинганлиги, уларнинг
ижтимоий аҳволи, ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳақида қисман
маълумотлар бериб ўтилган.
Темурийлар Уйғониш даври (Темур давлатида маданий ҳаёт,
илмий фаолият ва бадиий ижоднинг гуллаши назарда тутилган)
буюк соҳибқироннинг ҳаётлигадаёқ вужудга келди. У Самарқандга
Шарқнинг турли бурчакларидан келтирилган энг яхши
ҳунармандлар ва олимларни йиғиб, бунинг учун том маънода
пойдевор ясади. Илм-фан соҳасида, ҳуқуқшунослик, тиббиёт,
илоҳиёт, математика, астрономия, тарих, фалсафа, мусиқашунослик,
54
адабиёт ва тафаккур илми кенг тарқалди .
Ўзбек тарихшунос олимлари ҳамда ёзувчилари Б.Аҳмедов,
Т.Файзиев, И.Мўминов, Э.Азимов, Муҳаммад Али,
А.Муҳаммаджонов, С.Саидқосимов ва А.Аҳмедовлар Амир Темур ва
Темурийлар даврини холисона ёритишда, шунингдек, шўро даврида
кўр-кўрона мавжуд сиёсий вазият сабабли бой ўтмишимизни
қоралашга бўлган уринишларни асоссиз эканлиги, ўз асарларида
тарихий манбалар асосида ёритиб берганлар. Уларнинг асарларида
бу даврга умумий тарихий ёндашув етакчи бўлиб, аксарият
55
асарларда, жумладан А.Муҳаммаджонов ҳамда С.Саидқосимов
раҳбарлигида ёзилган илмий-тарихий асарида Амир Темурнинг
давлатни бошқаришда олиб борган иқтисодий сиёсатига, хусусан
ҳунармандчиликни ривожлантиришда олиб борган ислоҳотлари
ҳақида атрофлича маълумот берилган. Бундан ташқари
С.Саидқосимов раҳбарлигида ёзилган китоб нафақат Амир Темур,
балки Темурийлар даврида олиб борилган барча соҳадаги
ислоҳатлар ҳамда ижтимоий-сиёсий ва ҳарбий вазият ёритиб
берилган. Бу китобни ёзишга кўплаб олимлар жалб қилинган.
Европа ва Осиё мамлакатларида Темур шахсига қизиқиш ортиб
бориши билан бирга мамлакатимизда мустақиллик йилларида
мамлакатимиз тарихи билан боғлиқ манбаларга ҳамда тарихий
шахслар ва уларнинг фаолиятига нисбатан тадқиқот нуқтаи
назаридан ёндашув сезиларли равишда ривожланди. (4-илова)
М.М.Каримов ўз тадқиқотида асосан, Темур ва унинг
ворисларининг ўрта асрлардаги Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг
халқаро муносабатларни ўрнатишдаги роли, ички ва ташқи сиёсий
54 Нерсесов Я. Великий Тамерлан. «Сотрясатель вселенной». -149 cтр. www.royallib.com.
55 Муҳаммаджонов А. Амир Темур ва Темурийлар салтанати. – Т.: Қомуслар бош таҳририяти. 1994. 109-
110 бетлар. 87-144 бетлар.; С. Саидқосимов ва бошқалар. Амир Темур жаҳон тарихида. – Т.: Шарқ. 2001. 92-
129 бетлар.
23