Page 19 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 19
муаллифларнинг кейинги нашрларидан бири асосида Алихонтўра
Соғуний 1967 йилда Тошкентда «Тузуки Темурий» ни ўзбек тилига
таржима қилган. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, ушбу асарда
Мир Абу Толиб Ҳусайний ал Аризий ат Турбатийнинг форсча
таржимаси ҳам ўрин олган. Бу ва юқорида қайд этилган асарлар
тадқиқотчининг маълумотларни бирламчи ҳамда таржима
манбаларга солиштириш имкониятини янада енгиллаштиради.
Венгер шарқшуноси, саёҳатчи, полиглот Ҳ.Вамбери (Arminius
Vambery, 1832-1913) ўзининг «Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи»
ҳамда «Ўрта Осиёга саёҳат» каби кўп жилдлик асарларида юртимиз
тарихи билан боғлиқ кўп даврий босқичлар ҳамда ҳукмдорлар
ҳақида тўхталиш билан бирга бевоста Амир Темур ва унинг
ворислари ҳақида атрофлича маълумот берган. Ушбу асар кўплаб
тарихий асарларга таянган ҳолда ёзилган ва илмий асосланган
қимматли манба сифатида эътироф этилади. Вамбери Темур
шахсини ва унинг фаолиятини иложи борича тўғри акс эттиришга
ҳамда у ҳақдаги танқидий фикрларни асослаб инкор қилишга
интилган. Темурни иқтисодий сиёсатига алоҳида таҳлилий жиҳатдан
ёндашмаган бўлсада, унинг бошқаруви, илм, ҳунар аҳлига
муносабати, ҳунармандчилик турлари ва маҳсулотлари, савдо
муносабатлари, қурилиш ишлари ва бошқа олиб борган ислоҳотлари
ҳақида умимий маълумотлар кузатилади. Унинг таъкидлашича,
«Темур душманлари тасвирлаганча ваҳший бўлмаган. «Темур
тузуклари» даги маълумотлар, мамлакатни маъмурий бошқариш
тартиби бу фикримизга далилдир. У қайси мамлакатни эгалласа,
унинг ноёб ўлжаси — шу ўлканинг рассомлари, моҳир усталари
ҳисобланган. У Бурса кутубхонасидаги китобларни юк ташийдиган
ҳайвонларга ортиб, Самарқандга кўчиртирган. Энди шу кишини
ваҳший, марҳаматсиз деб аташ мумкинми? Бинобарин, Темурни
Чингиз ила бир сафга қўйиб, уни ваҳший, золим, қароқчи деб атаган
37
кишиларнинг фикрлари икки мартаба хатодир» .
Кўплаб Осиё халқлари, буюк алломаю ҳукмдорлари ҳақидаги
илмий-тарихий асарлар муаллифи америкалик тарихчи,
ценарийнавис, ёзувчи Ҳ.А.Ламб Чингизхон, Амир Темур, Султон
Сулаймон, Бобур Мирзо каби буюк империяга асос солган
ҳукмдорларнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиб, илмий-тарихий
таржимаи ҳол кўринишида асарларлар ёзган. Жумладан, Амир
37 Vámbéry A. History of Bokhara from the earliest period down to the present. London. Henry S. King & Co.
Corniiill & Paternoster Row. 1873. p.196.
18