Page 18 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 18
айлантирган: ХVI аср охирида яшаган Марло унга атаб иккита
трагедия ёзди; кейин Вольтер ўзининг тарихий қиссаларидан бирини
унга бағишлади; Гёте уни ўз Девонида тилга олди. Гандел унга атаб
опера ёзди. ХVII асрда Темурга оид баъзи манбаларни таржима
қилиниши билан боғлиқ равишда аввал Францияда, кейин Италияда,
Испания, Англия ва Германияда унга атаб асар ёзиш урфга айланди.
Лекин, тез орада жамоатчиликнинг қизиқувчанлиги бошқа
мавзуларга ўтди. ХIХ аср охирида, Ўрта Осиёга руслар келиши
билан, гарчи узоққа чўзилмасада, Темур шахсига яна қизиқиш
33
жонланди .
Ғарб тарихшунослигида Амир Темур шахсига эътибор ХVIII
асрданоқ бошланган ва келгуси даврларда унинг ҳаёти ва
фаолиятига мунтазам равишда қизиқиш ортиб борган. Фарқли
жиҳати шундаки, юқорида номлари қайд этилган манбаларда Амир
Темур шахси ва унинг фаолиятига турли хил нуқтаи назар ва жанрда
ёндашув кузатилади. Н.Роу ҳамда Э.А.По асосан Амир Темур ва
унинг фаолиятини образли ёритишга ҳаракат қилганлар.
Н.Роунинг «Tamerlane: A Tragedy» номли асари пьеса жанрида
ёзилган бўлиб, муаллиф Англия қироли Вилгельм III-ни Амир
Темурга, Франция қироли Людовик ХIV-ни Боязидга қиёслайди.
Ушбу пьеса Англияда шуҳрат қозонади ва қирол даврида, 12 йил
мобайнида мунтазам намойиш этилади. Хаттоки, бу асар
Дублиндаги сиёсий келишмовчиликларга сабаб бўлган. Бундан
кўриниб турибдики, Амир Темур Европада ўзгача ҳурмат-эҳтиромга
34
сазовор бўлган .
У.Дави, Ж.Уайт ҳамда У.Ҳантер ҳамда Ч.Стюарт қаламига
35
мансуб асар Амир Темур давридаги ўзбек давлатчилиги тарихини
36
ўрганишда асосий манба бўлиб хизмат қилади . Ушбу
33 Поль Р.Ж. Тамерлан. – М.: Молодая Гвардия. 2004. 16-стр. www.royallib.ru.
34 Nicholas R. Tamerlane: A Tragedy. As it is Acted at the New Theater in Little Lincoln's-Inn-Fields. By His
Majesty's Servants. London. J. Tonson Printer. 1701. – 72 p.
35 Davy W., White J., Hunter W. Institutes Political and Military. (written by Timur) Oxford: At the Clarendon
Press, 1783. -408 p.
36 Бу усмоний турк ҳокимларидан бири — Яман ҳокими Жаъфар Пошо (ҳукмронлик йиллари 1607—12)
нинг кутубхонасидаги туркий тилда ёзилган асар билан боғлиқ. Ўрта осиёлик Мир Абу Толиб Ҳусайний ал
Аризий ат Турбатий Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварага ҳаж қилган вақтида асарни ўқишга муяссар
бўлган ва 1610 йил Жаъфар Пошонинг топшириғи билан уни форс тилига ўгирган ва 1637 йил Бобурий
ҳукмдор Шоҳ Жаҳонга (1628—57) тортиқ қилган. Шоҳ Жаҳоннинг буйруғига биноан йирик олим, Декан
вилоятининг қозикалони Муҳаммад Ашраф Бухорий таржимадаги камчиликларни бартараф этиб,
камчиликларни бошқа тарихий асарлар билан солиштириш орқали бартараф этади. Ушбу асарнинг нусхасини
дастлаб 1779 йилда Ҳиндистонда яшаган инглиз зобити майор Деви Англияга олиб келган ва араб тили бўйича
мутахассис профессор инглиз майори Уайтга уни кўриб чиқиш учун топширган. Уайт «Тузуки Темурий» нинг
форсча матнини нашрга тайёрлаган, майор Деви эса уни инглизчага ўгирган ва кўрсаткич, изоҳлар билан
таъминлаган. Асар матни ва инглизча таржимаси 1783 йил Буюк Британиянинг Оксфорд шаҳрида нашр
этилган.
17