Page 15 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 15

Тарихий  манбалар  ҳамда  илмий-тарихий  манбалар  ҳамда
             тадқиқотларда илгари сурилган фикр-мулоҳазаларни умумлаштириш

             асосида,          қуйидаги           шарт-шароитлар               Амир          Темурнинг
             ҳунармандчилик             фаолиятини           ижтимоий-иқтисодий                жиҳатдан
             қўллаб-қувватлашига сабаб бўлди дейиш мумкин:
                    1.  Маълумки, ўрта асрлар тарихи икки даврга бўлинади. Унинг

             биринчи даври V - ХI асрларни ўз ичига олади. Бунда, янги жамият -
             феодал  ер-мулк  эгалиги  жамияти  қарор  топиб,  феодал  табақа
             вужудга келган бўлса, иккинчи даври (ХI  -  ХV асрлар) да ер-мулк

             эгалигига           асосланган           жамият           узил-кесил           шаклланиб,
             ҳунармандчилик  ва  савдо-сотиқ  хўжаликнинг  муҳим  тармоқларига
             айлана  борди.  (Ўрта  асрлар  кишилик  жамияти  Европада  феодал,
             Осиёда  эса  ер  эгалиги  жамияти  (тузуми)  деб  аталган.  “Феодал”

             атамаси  лотинча  “феодум”  сўзидан  олинган  бўлиб,  ўрта  асрларда
             Ғарбий Европада сенёр томонидан ўзининг вассалига меросий мулк
             сифатида инъом этилган ерлар (ёки, қайд этилган даромад феод деб

                       29
             аталган ). Амир Темур ҳукмронлиги айнан шу даврга тўғри келади.
                    2.  Чингизхон  (Тимучин  (1155–1227))  ва  Чингизийларнинг
             1219-1370           йиллар          оралиғидаги             ҳукмронлиги             даврида

             Мовароуннаҳрда  ижтимоий-иқтисодий  ҳаёт  жуда  оғирлашган  эди.
             (гарчи,  ХIII  аср  ўрталарида  Мўғулистоннинг  улуғ  хоқони  Мунке,
             Маъсудбек  ҳамда  Чиғатой  хонларидан  бири  Кебек  (1318–1326)  ўз

             даврида ўтроқ ҳаёт тарзини танлаб, бир қатор иқтисодий ислоҳотлар
             амалга  оширганларига  қарамай,  Чингизхон  авлодларининг  иккига
             бўлиниши ва ички зиддиятларнинг кучайиши ижтимоий-иқтисодий
                                                                         30
             беқарорликни кучайишига олиб келган эди) .
                    3.  Мунтазам  давом  этган  урушлар,  аҳолининг  талон-тарож
             қилиниши  ва  асоссиз  равишда  солиқ  турларининг  кўпайиб  ва
             кўтарилиб  бориши  оқибатида  мамлакат  моддий  ва  маънавий

             жиҳатдан қашшоқлашиб қолган эди.
                    4.  Мамлакат  сарҳадларини  қайта  тиклаш  билан  бирга
             шаҳарларни  обод  қилиш  масаласи  билан  бирга  ҳарбий  юришлар
             учун  керакли  қурол-аслаҳа ва жиҳозларни  ишлаб  чиқариш  бош

             мақсадга  айланган,  бунинг  учун  табиийки,  ҳунармандлар  керак
             бўлган.






                29 Ўзбекистон  миллий  энциклопедияси.  Ф  ҳарфи.  “Ўзбекистон  миллий  энциклопедияси”  Давлат  илмий
             нашриёти. – Т.: 2002. 227-бет.
                30  Муҳаммаджонов А. Ўзбекистон тарихи (IV асрдан ХVI аср бошларигача) – Т.: Шарқ. 104-106 бетлар.
                                                           14
   10   11   12   13   14   15   16   17   18   19   20