Page 13 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 13
19
ошириши лозим эди . (1.2-расм) Бу эса мамлакатда ижтимоий-
иқтисодий фаровонликни таъминлашга хизмат қилган.
Ҳали чингизий мўғулларнинг хавфи кучли
эканлигини унутмаслик ва уларни даф этиш
чорасини кўриш
Чегаралар хавфсизлигини таъминлаш
Чиғатой улусини тўлиқ қўлга киритиш
Буюк ипак йўлининг муҳим тармоқлари устидан назорат ўрнатиш
Хоразм, Эрон, Олтин Ўрда, Мўғулистон, Миср, Сурия ва Ироқ каби ўз
даврининг кучли давлатлари ҳукмдорлари Амир Темурга давлатига рақиб
сифатида қараб, уни қандай йўл билан бўлмасин сиёсат соҳасидан четлатишга
тайёр эканликларини доимо ёдда тутиб, бу давлатларнинг ҳар қайсиси билан
алоҳида сиёсат йўналишларини белгилаш
1.2-расм. Амир Темурнинг халқаро вазиятда ташқи сиёсати
Жан-Пол Ру ҳам ўз ватани, дўстларига садоқати, адолати,
камбағал ва заифларга меҳр-муруввати, босиқлиги, жасурлиги,
саҳийлиги, интеллектуал ва аҳлоқий қадриятларга ҳурмати,
художўйлиги, маданиятлилиги, қизиқувчанлиги ва бошқа сифатлари
Амир Темурни муваффақиятларига сабаб бўлган омиллардан
эканлигини таъкидлаб ўтган . Шунингдек у «Амир Темур оддий
20
халқнинг аҳволидан доимо хабардор бўлиб турган, фуқароларнинг
манфаатлари йўлида хатто нарх-наво, олинадиган солиқлар, давлат
хизматчиларининг хатти-ҳаракатларини қаттиқ назорат қилган .
21
Амир Темур Чингизхондан фарқли ўлароқ бошқа давлатлар
билан муносабатда энг аввало музокара йўлини танлаган, вазиятни
тинч йўл билан хал этишга ҳаракат қилган. Сабабсиз тинч аҳолига
зулм ўтказмасликка ва зарар етказмасликка ҳаракат қилган ва эски
22
19 Улжаева Ш. Амир Темур салтанатида миллий давлатчиликнинг ривожланиши: Тарих фанлари илмий
даражасини олиш учун ёзилган диссертация. –Т.: ТКТИ. 2008. 184-185 бетлар.
20 Ру Ж.П. Тамерлан. – М.: Молодая Гвардия. 2012. – 153 стр. https://avidreaders.ru/book/tamerlan.html.
21 Там же... - С. 230-231.
22 The Cambridje history of Iran. The Timurid and Safavid periods. Cambridge University Press. 1986. №6 –P. 55-56
12