Page 16 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 16
5. Ўрта асрларда аҳолининг моддий ва номоддий неъмат
(товар) ларга бўлган деярли барча эҳтиёжлари ҳунармандчилик
ишлаб чиқариши орқали қондирилган бўлиб, табиийки, бу
ҳунармандчилик турларини кўпайишига туртки берган.
6. Аҳолининг бандлигини ошириш орқали, даромадларини
кўпайтириш, шунингдек, маҳаллий бозорда товар ва хизматларга
нисбатан нархлар даражасини барқарорлаштириш долзарб масалага
айланган.
7. Буюк ипак йўлининг қайта тикланиши ҳамда савдо
карвонларининг хавфсизлигини таъминланиши халқаро савдо
муносабатларининг ривожланишига шароит яратади, бу эса
ҳунармандчилик маҳсулотлари яратиш ҳамда уларни маҳаллий ва
хорижий мамлакатлар бозорларида айирбошлаш имконини беради.
Таъкидлаш керакки, Амир Темурнинг давлат бошлиғи
сифатида салтанатнинг иқтисодий тараққиётида тутган ўрни,
айниқса ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантиришда олиб
борган иқтисодий сиёсати шу кунгача алоҳида мавзу сифатида
иқтисодчи олимлар томонидан тадқиқ этилмаган. Лекин, мазкур
масалада, унинг замондошлари билан бирга ижтимоий фанлар
доирасида дунёнинг етакчи хорижий ва маҳаллий ёзувчи ҳамда
олимлари ўз асарларида қисман бўлсада тўхталиб ўтганлар. Ушбу
тадқиқотларни давр ва макон нуқтаи назаридан асарнинг
хусусиятига қараб таркибан гуруҳларга бўлиб таҳлил қилиш
31
мақсадга мувофиқ . (1-илова)
1. ХVIII аср ва ХХ асрнинг биринчи
МАВЗУГА ярмида олиб борилган тадқиқотлар
БЕВОСИТА ВА
ҚИСМАН
АЛОҚАДОР 2. XX асрнинг иккинчи ярмида олиб
БЎЛГАН борилган тадқиқотлар
ИЛМИЙ-
ТАРИХИЙ
МАНБАЛАР 3. XXI аср, мустақиллик йилларида олиб
борилган тадқиқотлар
1.3-расм. Мавзуга доир илмий тадқиқотларни даврий жиҳатдан
гуруҳланиши
31 Gafurov U., Khamidova Z. Theoretical and methodological basis of research on the development of handicraft
activity in the economic policy of Amir Temur. Jour of Adv Research in Dynamical & Control Systems, Vol. 11,
Issue-07, 2019. 951-965 pp. https://www.scopus.com/inward/record.uri?eid=2-s2.0-
85088055641&partnerID=40&md5= bc63f6e655319c1948fbf53f132a7aff.
15