Page 14 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 14
одатига биноан моҳир ҳунармандларнинг ҳаётини улар ўз санъати
билан Самарқандни обод қилишлари учун сақлаб қолган .
23
Ибн Арабшоҳ амирлар ва сарой амалдорлари «Фақиҳлар,
илоҳиётшунослар, Қуръони Каримни ёддан биладиган қорилар,
алломалар, усталар, ишчилар, қуллар, ўғил ва қиз болалар оммасини
йиғиб олгунларига қадар шаҳарни талон-тарож этиш ман
қилинганини, бундай қоидани бузганларга ўлим жазоси қўлланган»
24
ини, таъкидлайди . Унинг ёзишича, «Темур ҳар қандай ҳунар ва
касб бўлмасин, агар унда бирон фазилат ва шафоат бўлса, шу касб
эгаларига ғоятда меҳр қўйган эди. У табиатан масхарабоз ва
шоирларни ёқтирмас, мунажжим-у табибларни (ўзига) яқин тутиб,
25
улар гапларига эътибор қилар ва сўзларини тингларди» .
Шунингдек, Ҳаролд Лемб Амир Темур ва унинг фаолиятига
қуйидагича таъриф беради: - “Темурни тушуниш учун унинг ҳаёт
тарзини кўз олдимизга келтириш зарур. Бунинг учун ўз ғояларини
кўр кўрона илгари сурилган Европадаги замонавий тарихий
ёндашувлардан қочиш керак. Темурга унинг ёнида елкадош бўлган
одамларнинг кўзлари билан қараш зарур . У бирон бир сулоланинг
26
авлоди эмас эди, балки ўзи сулолага асос солди. У Аттиладек
ваҳшийларнинг етакчиси сифатида Римни қидирмади, балки чўлу
биёбонда Рим бунёд этди. У ўзи учун қироллик тахтини яратди,
лекин умрининг кўп қисмини эгарда ўтказди. Бунёдкорлик ишларида
бирон бир меъморий намуналарга тақлид қилмади .
27
Кўплаб тадқиқотларда Амир Темур шахсини ва унинг
фаолиятини ҳамда турли давлатларга сабабсиз юриш қилиб, ерлик
аҳолига зулм қилишга, улардан қул сифатида фойдаланишга ҳаракат
қилган, дея танқидий таҳлил қилинади. Лекин, рақиб
ҳукмдорларнинг Амир Темур билан боғлиқ масалаларга аралашиши,
унинг душманларига паноҳ бериб, писанд қилмасликлари, атайлаб
топташга, буткул синдиришга интилишлари юришлар сарҳадларини
кенгайтиришга сабаб бўлди. У Миср султонига “Ҳар бир ишда
одамларнинг этагидан тутадиган нарса ғайрат ва ор-номусдир”, - деб
28
бежиз айтмаган .
23 Груссэ Р. Империя степей. Аттила, Чингизхан, Тамерлан. Перевод X. Хамраева. — Алматы, 2006. 592 с.
– 461, – 478, - 480, - 494 стр.
24 Ибн Арабшоҳ. Амир Темур тарихи (ажойиб ал-мақдур фи тарихи Таймур) I-китоб. – Т.: Меҳнат. 1992.
245-бет.
25 Ибн Арабшоҳ. Амир Темур тарихи (ажойиб ал-мақдур фи тарихи Таймур) II-китоб. Ўзбекистон
Республикаси Фанлар Академияси. –Т.: Фан. 2018. 144-бет.
26 Lamb H. Tamerlane The Earth Shaker. Great Britain. The Burlhigh Press. 1929. 16-p.
27 Lamb H. Tamerlane The Earth Shaker. Great Britain. The Burlhigh Press. 1929. 13-14-pp.
28 Низомиддин Шомий. Зафарнома. – Т.: Ўзбекистон, 1996. 300-б.
13